Мезонлар учмоқда ҳаво биллурдан,
Яна ҳисларимга кел деб ёлвордим.
Хазонлар тўкилди мен ҳам қалбимдан,
Бадбин ўйларимни қувлаб юбордим…
Ажойиб фасл бу ўйчан, баркамол
Қиздай маъюсгина туради куйлаб…
Мен кузни севаман кезаркан хушҳол,
Олтин Ўзбекистон тупроғи бўйлаб…
Бўғзимга ҳисларим тиқилар яна,
Йиғлагим келади билмайман нечун.
Куйлагим келади тунлар жимгина,
Гулгун шафақларнинг соғлиги учун…
(Абдулла Ориповнинг куз ҳақидаги машҳур шеъридан)