Бунёдбек
terminator11-11@mail.ru
Оппоқ ювиб, оппоқ тараган,
Биз-чун, тунни тонгга улаган,
Онажоним доим соғ бўлинг,
Бахтимизга ҳар дам бор бўлинг!
Кимники Онаси ҳаёт бўлса, у бахтли инсон. Оналаримизнинг умрлари узун бўлсин! Кимники Онаси ўтиб кетган бўлса, уларни Худо раҳмат қилсин!
Ҳурматли Исмат ака, раҳмат, ҳаргалгидек жуда чиройли қилиб ёзибсиз. Ўқиб жуда таъсирландим. Айниқса, Абдулла Ориповнинг шеърлари ёшлик пайтларимни эслатди.
Сиздан бир илтимос, агарда билсангиз: “Боқиб турган бу тийрон кўзлар, меники эмас онажонимники…”, деган мисралари билан бир шеър бўларди.
Бугун сиз ёзган эсдаликларингизни ўқиб, ўша машҳур шеър эсимга тушди. Лекин, уни интернетдан қидириб тополмадим. Бу шеър тўлиғича ёдимда қолмабди, афсус. Сиз билсангиз, ўша шеърни сайтингизга қўйсангиз. Муаллифи ҳам ёдимда йўқ.
Талабалик йилларимизда бир курсдош қизимиз бу шеърни тадбирларда роса маромига етказиб ўқирди, ҳаммани йиғлатарди.
Юқоридаги тўрт мисрани мен мактаб пайтларимда ёзгандим…
Раҳмат сизга, Исмат ака!