• Сб. Ноя 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кеча «Дунё ўзбеклари»га ташриф буюрганлар сони биринчи маротаба 2830 кишига етди…

Ноя 5, 2012
Кеча «Дунё ўзбеклари»га ташриф буюрганлар сони биринчи маротаба 2830 кишига етди…
Кеча «Дунё ўзбеклари»га ташриф буюрганлар сони биринчи маротаба 2830 кишига етди…

Исмат Хушев

Азиз Ватандошлар!

Куни кеча биз Сизга сайтимизга кирганлар сони бир кунда 2813 кишига етди деб ҳисоб берган эдик.

Шуни қувонч билан алоҳида таъкидлаб ўтишни истардикки, сўнги кунларда бу рақам янада ўсганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Хусусан, 28 октябрь куни — 2022, 29 октябрь — 2051, 30 октябрь — 2105, 31 октябрь — 2334, 1 ноябрь — 2514, 2 ноябрь — 2766, 3 ноябрь — 2737 ва ниҳоят 4 ноябрь куни — 2830 киши «Дунё ўзбеклари»га ташриф буюришди.

Буни ўзингиз ҳам сайтимизнинг ўнг томонидаги «счётчик» (ҳисоблагич) орқали бемалол текшириб кўришингиз мумкин.

Бир пайтлар 500, 1000 ва борингки 2000 кишини орзу қилган «Дунё ўзбеклари» бугун не тонгки, бир кунда 3000 га яқин ўқувчиси бўлган каттакон бир аудиторияни, улкан ва баланд бир чўққини забт этиш остонасида турибди.

Бу, албатта, Бош муҳаррир сифатида биз учун ниҳоятда қувончли ҳолдир.

Яқин кунларда мустақил интернет газетамиз янги кўриниш ва қиёфага эга бўлади. Унда бошқа талай қулайлик ва мукаммалликлар билан бирга қатор бошқа янгиликлар ҳам жорий этилганки, буларнинг ҳаммаси — Сиз азиз мухлисларнинг ишончини қозониш ва шу билан бирга нашримиз нуфузини оширишдан иборат.

Энди гаплашадиган гапларга ўтсак. Бизга Шукрилла Мирсаидов вафоти муносабати билан хат ва таъзия йўллаган мухлисларимиздан бири, хусусан Қодир исмли йигит шундай хат ёзган эди:

«Исмат ака, жуда таъсирчан шеър ёзибсиз, рахмат Сизга! Энди бир савол Сизга. Хали хам Узбекистонда, уз газетангизда Бош мухаррир булиб юрганингизда, шу вокеа буйича Сиз сукут сакламаган булардингизми? Очик жавоб берасиз деган умиддаман».

Албатта, ҳамиша очиқ ойдин гапириб юрган йигит сифатида бу саволингизга ҳам очиқ ойдин жавоб беришим керак бўлади.

Агар мен ҳозир ҳам Тошкентда Бош муҳаррир бўлиб юрганимда, Шукрилла Мирсаидов вафоти муносабати билан ҳукумат тутган позициядан четга чиқа олмас эдим. Биз ўзимизнинг бугунги гап сўзларимизни фақат четда бўлганимиз учунгина эмин-эркин айтиш ва гапириш имконига эгамиз. Шуни Қодирбек ҳам, бошқа дўстларимиз ҳам унутмасликларини истардим.

Яна бир гап. Бугун нашримизда Мўътабар Аҳмедованинг Мустафо Камол Ота Турк ҳақидаги танқидий мақоласини эълон қилиб ҳалитдан кўплаб ўқувчиларимизнинг маломат ва ҳақоратига юз тутдик.

Лекин нима бўлишидан қатьий назар, сўз эркинлиги деган гап бор ва биз ҳамиша унга амал қиламиз.

Яна бир мавзуда журналист ва муҳаррир сифатида ўз мулоҳазамни айтиб ўтишни истардим.

Ўзбек мухолифати орасида яхши ва теран мақолалар ёзадиган одамлар унчалик кўп эмаслигини бугун ҳамма билади. Ҳолбуки бугун хорижга юз тутган ўзбек журналистлари талайгина.

Мени баъзан ҳайратлантирадигани шуки, анча бунча дуруст нарсалар ёзиб, ном қозонган кишилар ҳам баъзан ёзган мақолаларига сарлавҳа қўйишда ожизлик ва тажрибасизлик қилиб қолишади.

Масалан, ана шундай муаллифлардан бири яқинда Шукрилла Мирсаидовнинг вафоти муносабати билан яхши ва таҳлилли бир мақола ёзибди. Лекин унинг сарлавҳасини: «Шукрилла Мирсаидов вафот этди, Каримов ҳам…» деб қўйибди. Мен ҳарчанд уринмайин, бунинг маъносини англаб етолмадим.

Ахир биз қандай қилиб тирик одамни ўлдига чиқаришимиз, ўлмаган одамни ўлди дейишимиз мумкин. Моҳиятан ҳам, мазмунан ҳам, бошқа жиҳатдан ҳам бу мутлақо нотўғри ва тутуриқсиз бир йўлдир. Бунинг устига биз истаймизми йўқми у каттакон бир давлатнинг раҳбари бўлса…

Албатта, биз муаллифнинг рухсатисиз мақола сарлавҳасини ўзгартиришимиз ҳамкасбимизга нисбатан, қолаверса, сўз эркинлигига нисбатан ҳурматсизлик эди. Лекин биз шунга мажбур бўлдик.

Муаллиф эса буни нотўғри тушуниб, биздан мақолани ё ўз номи билан чиқаришни, ёки сайтдан умуман олиб қўйишимизни илтимос қилди. Охир оқибат, узоқ мулоҳаза ва мушоҳададан сўнг, биз унинг иккинчи илтимосини бажаришга мажбур бўлдик…

Хуллас, азиз мухлис ва муштарийлар, бизнинг Сиз билан «Гаплашадиган гаплар» номли суҳбатимиз бундан кейин ҳам давом этади. Биз Сиз билан ишончли ва эҳтиромли муносабатни йўлга қўя олсаккина, ўз мақсадимизга эришимиз мумкин.

Мақсадимиз эса, Сизга, ким бўлишингиздан қатьий назар, дўст бўлиш. Ёшингиз катта ё кичик бўлишидан қатьий назар, тенгдош бўлишга ҳаракат қилиш!

Шу билан бирга Сизга дарддош ва елкадош бўлишга, сирдош ва садоқатли замондош, меҳр оқибатли Ватандош бўлишга интилиш ниятидамиз.

Агар шуни эплай олсак, ўзимизни ниҳоятда бахтиёр сезган бўлардик.

Хат ва хабарларингизни, изоҳ ва саволларингизни кутиб қоламиз.

Один комментарий к “Кеча «Дунё ўзбеклари»га ташриф буюрганлар сони биринчи маротаба 2830 кишига етди…”
  1. Hosiyatlik bir odamni duosini olgansiz Ismat aka, bo’lmasa saytingiz juda qisqa muddatda bunchalik keng yoyilib ketmasdi. Duoda gap ko’p. Agar shuhratdan kekkayib, do’st va dushmanni ajrata olmay qolsangiz Yusuf Rasulni kuni boshingizga tushadi bir kun. Umid qilamanki, siz unday qilmaysiz.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *