• Вс. Мар 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Миллатим, Ватаним, Буюк Халқим омон бўлсин!

Ноя 6, 2012
Миллатим, Ватаним, Буюк Халқим омон бўлсин!
Миллатим, Ватаним, Буюк Халқим омон бўлсин!

Талант Александеров
t.aleksanderov@mail.ru

Оллоҳнинг ҳукмига ҳавола…

Ўз раҳбарлиги остидаги давлатларини мустақиллик ва демокартик йўналишдан кетиши учун сабабчи бўлганлари уларнинг тарихида абадий қоладилар.

Туркия давлатининг раҳбари Мустафо Камол ва Ўзбекистон Республикасининг президенти Ислом Каримов ана шундай раҳбарлар сирасидандир.

Буни инкор этиб, тарихни, хақиқатни “ўзгартирмоқчи” бўлганлар баъзи ҳолларда чиқиш қилиб, тегишли миллатлар таъбини хира қилиб традилар.

Ҳеч бир мамлакат раҳбари ўз давлати ёшларини таълим-тарбия, билим, тажриба орттиришига ва уларнинг тубанликка кетишига эришишни мақсад қилиб қўйишини, бу махсус режа эканлигини таъкидлаш, бу юмшоқ қилиб айтганда, кулгили ва айни пайтда ачинарлидир.

Мамлакатимиз раҳбарини ўз пайтида ёшларимизни Туркияга жўнатишларидан кўзланган мақсад, улар Туркиядек Европа,бунинг устига қардош туркий давлатда билим олиб, ўз орттирган илмларини республикамиз равнақига ҳисса қўшишига йўналтиришдан иборат эди, назаримда. Аммо кейинчалик маълум бўлишича, у ерга ўқигани келган йигитларимиз, қандайдир радикал ва экстремистик кучларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари туфайли уларнинг таъсирига тушиб қолганлар ва зудлик билан Ватанга қайтарилганлар…

Мустафо Камолни ҳам хоин деб айтиш, уни яхши билмаган, асарларидан, саъй харакатларидан, Туркияни бугунги кунда шунчалик гуркираб кетишида асосий сабабчи бўлганлигидан бехабар бир одамга жоизмикин?!

Мустафо Камолга Туркияни демокартия йўлига олиб келгани учун миллат томонидан Отатурк номи берилган эди. Шу вақтдан бери у киши тилга олинганида Мустафо Камол Отатурк деб исмланади. Бу хар кимга ҳам берилмаган мартаба ва бундан кейин ҳеч қайси турк яқин орада “Турклар отаси” номига мушарраф бўлолмайди.

Отатуркнинг ўз халқига қилган хизматлари беқиёсдир ва айниқса буни айрим “ўзбечка”лар эмас, айнан турклар жуда яхши биладилар, бу давлатнинг бугунги кунда Жахон, Европа ва турк оламида катта бир обрўга эга бўлишлиги айнан унинг хизматларини самарасидир. Отатурк ўз миллати равнақи йўлида хизмат этишда, уни чалғитмаслиги учун, ҳатто оила хам қурмаган эди.

Бугунги кунда у ердаги хар бир давлат муассасаси ва хусусий секторлар биноларида Отатуркнинг сурати албатта осиб қўйилган ва хар бир турк ўзининг илк президенти билан фахрланади, миллат уни қадрлайди.
Энди у кишини, яъни миллат отасини ва қаҳрамонини хоин деб аташга, айниқса ўзбек аёлини нима мажбур этди экан…

Бу қахрамоннинг шаънига туҳмат эмасми? Тасаввур қилиб кўринг: шу аёл шу гапларини Туркияда омманинг орасида айтса нима бўларкин, у аёлни бу учун халқ нима қиларкин…Туҳмат бу оғир гуноҳдир, давлатининг мустақиллигига ва унинг илғор бўлишига сабачи бўлган раҳбарига айтиш эса икки карралаб гуноҳдир.

Турк миллатига берилган баҳоларда ҳам муболаға жудаям кўп ишлатилибди: туркларнинг кўпчилиги меҳнаткаш, билимдон ва худди ўзбеклар сингари бунёдкордир ва улар ўз миллати ғурурини сақлаш, у билан фахрланишни жудаям жойига қўядилар, хар гапларида “миллат манфаати”, “турклар бирлиги” каби сўзларни кўп ишлатадилар, туркий халқлар вакилларига эса “миллатим”,“орқадошим”, “қардошим” “тилимиз, динимиз бир”деб муомала қиладилар, буни Туркияга борган ёки Ўзбекистонда улар билан суҳбатлашган ўзбеклар яхши билсалар керак.

Улар ўзбекларга яхши муносабатда бўладилар, тўғри, уларнинг орасида ҳам (қайси миллатнинг орасида йўқ экан) кибрга берилганлари, бировни менсимайдиганлари, фирибгарлари бор, лекин уларни деб бутун бир миллатга баҳо бериш – бу сиёсий кўрлик эмасми?

Эсимда бор, 90 йилларда Туркия туркий халқлар билан алоқани янада яхшилаш учун жуда катта харакатлар қилган, ўша даврларда “ТУРКЛАР БУЮК ЧИНОРДИР” деган ғояни илгари суриб, турклар бирлигининг логотипи этиб чинор дарахтини ва ундан ўсиб чиққан бешта катта (5та туркий давлатлар рамзи) шохлар расмини танлаган эди (“Дунё Ўзбеклари” нашрининг бош муҳаррири ҳам бу воқеаларни жудаям яхши биладилар, ўша даврларда Туркия билан алоқаларни янада яхшилаш учун тузилган ҳукумат делегацияларида у киши шахсан иштирок этганлар ва бу ҳақда ўз асарларида ҳам эслаб ўтганлар, умид қиламизки, воқеалардан хабардор шахс сифатида у киши ушбу мавзу бўйича ўз обрўли сўзларини айтадилар).

Буюк ўзбек маршали, Шарқий Туркистон Ислом Жумҳуриятининг президенти Алихонтўра Соғунийнинг “Туркистон қайғуси” номли биографик, тарихий асарининг муқовасида хам чинор, фақат ундаги 5та шох арраланиб ташлангани расми акс этган эди, бу эса Союз даврида туркий халқларнинг бирдамлиги қирқиб ташланганига ишора эди.

Месхетий туркларининг Союз даврида миллатимиз томонидан тазийққа олинишида кўплаб қарама-қарши фикрлар бор. Шахсан мен жудаям кўплаб обрўли, воқеадан воқиф отахонларнинг бу борада суҳбатларини олганман, улар: ”Болам, месхетилар ўзи жудаям хаддидан ошиб кетишган эди, асфалт завод борми, пивзавод борми, умуман даромад келтирадиган кўплаб “ёғли” жойларни эгаллаб олиб, биз маҳаллий аҳолини менсимай қўйган эдилар, тағинан биз меҳмондўстмиз, шунча чидадик, ва охири поймона тўлгач, миллат ғурури ўз ишини қилди”, каби сўзларни айтишар эди…Бу билан ўзбек халқи бутун турк миллатига нисбатан салбий фикрга эга бўлди деб бўлмайди. Уларнинг баъзиларига нисбатан салбий фикр бўлиши мумкин лекин бутун турк миллатига эмас! Айрим гуруҳлар бутун бошли миллатни ташкил этиб, уни ифодалай олмайди.

Ҳаққонийлик хурмати айтиш керак: турк миллатидан бўлган баъзи экстремистик, айирмачи, радикал кучлар давлатимизга ўз ақидаларини киритишга кўп уриндилар (“Нурчилар” ташкилоти), уларнии халқимизнинг соддароқ қатламига сингдириишга ҳаракат қилдилар, лекин уларнинг пайи бунда қирқилди (Ўзбекистон телевидениеси ва матбуотида бу ҳақда кўплаб кўрсатувлар ва хабарлар халқ эътиборига ҳавола этилди, ўз навбатида Туркия ҳам ўзбекистонлик турли хил, радикал оқим аъзоси бўладими, чапани жиноятчи ёхуд бирон фоҳишами, шу каби жиноий элементларни ҳибс этганлиги хақида хабар тарқатиб туради. Жиноятчи қаерда йўқ дейсиз…).

Кимлардир турк миллатига нисбатан Ўзбекистонда тазийқ кетяпти деб айтиши мумкин, тўғри, Ўзбекситонда Туркия тижорий корчалонларидан кўп қисмининг бизнеси бекор қилиниб, мулкию, маблағи давлат ҳисобига мусодара этилди, аммо бу нима учун бўлди; қонунларимизни улар томонидан бузилиши учунми, давлат хазинасига солиқ тўламагани учунми, балки қалбаки мол ишлаб чиқаргани боисдир?. Худди шу сингари, агар Туркияда хам бирон ўзбек уларнинг қонунчилигини бузса, уларга ҳам қонуний чоралар кўрилиши, табиий холдир.

Шу ўринда ўтган хафтада Ўзбекистондаги Туркиянинг элчиси икки давлат ўртасидаги шу йил 9 ойи бўйича товар айланмасининг миқдори қарийб 1 млрд. АҚШ долларини ташкил этганини эътироф этиши, бунинг устига яқинда Ўзбекистон ва Туркия сиёсий фикр алмашувлар (политконультация) ўтказиши хақидаги тарқатилган хабарлар икки қардош давлат ўртасидаги муносабатлар дўстона эканлигидан далолат бўлса керак.

Бас, икки қардош халқ ўртасидаги алоқалар ижобий экан, муаллифа нима учун уларни бир бирига қайрашга харакат қилди, нима учун ўз шахсий фикрини халқ фикри, яъни ўзбеклар фикри баёни этиб кўрсатди, қардош турк миллати, унинг тарихида абадий қолувчи фидокор раҳбари тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан хақорат қилинди?

Бу ерда қандай мақсад яширинган экан, аслида халифатни, султонликни мадҳ этиш асносида икки мусулмон халқ вакилларини гиж-гижлаб, 2 давлат душманларини муддаоларини аста –секинлик билан амалга оширишда кўмак бўлмаяптимикин, ҳақиқатда. Унинг гапини қаранг, бир айтади: Туркия ғарб томонга бурилиб, исломий қадриятлар орқада қолиб кетмоқда деб, бир ўз сўзларига ўзи қарши бориб яна айтади: бутун куфроний дунё турклардан қўрқади, деб?!

Бу “чуқур таҳлил” эгаси бўлмиш энди Суриядаги муаммоларга Туркияни айбдор қилиб кўрсатади; Суриядаги қурдлар, жангарилар Туркияни тўпга тутиб, айбсиз инсонлар умрига зомин бўлса бўлсину, нима, Туркия бунга мутаносиб (адекват) чоралар кўрмай, ўз миллатини ҳимоя қилмай қараб туравериши керакми эди?!

Энди тегишли элчилар тўғрисида фикр юритган хоним афанди, уни (ўзининг назарида) турк элчиси етарлича тингламагани учун бутун турк миллати айбдор эмиш; балки фикрлар тўғри етказиб берилмаганидан, хонимнинг турк миллатига бўлган “муҳаббатидан” воқиф бўлган элчи уни эшитишни ҳоҳламагандир. Қизиқ фалсафа- турк миллатини қоралагувчи аёл, унга элчи (аслида миллатига қилган хақорталари учун хайдаб солиши керак эди) эътибор бермагани учун турк миллатига нисбатан салбий фикрга эга эмиш.

Марҳамат, хонимни ўз шахсий фикри унинг фикри ва у ўз фикрини айта олиши керак, лекин “барча муаммоларни таҳлил этиб, солиштириб, далиллар асосида хулоса чиқаришга ўрганган”
аёл нима учун қардош турк миллатини ва унинг тарихида абадий қолувчи ватанпарвар, миллат манфаати учун саъй-харакат қилар экан, хатто оила қуриб, зурриёд қолдирмаган Мустафо Камол Отатуркдай миллат фидойисини хақорат этди, шуми чуқур таҳлил, шуми адолат, шуми холис хулоса, бутун бошли қардош миллат шу фикрларга лойиқ кўрилдими?!

Ушбу “опахонимиз” уйларида бўлган пайтларида эҳтимол ўз оила аъзолари билан мириқиб “Муҳташам аср”, “Келин” (ва бошқа турк фильмларини) мириқиб кўрарлар, турк либосларини киярлар, балки Анталияда ҳам дам олгандирлар, айтмоқчиманки: туркларнинг турли туман неъматларидан балки ўз пайтида бахраманд бўлгандирлар, шундай бўлган бўлса, нима учун уларга бу каби хақорат ёйларидан ўқ уздилар, бутун бир миллатни ғурурини, шаънини оёқ ости қилдилар?!

Асл душманларимиз бўлмиш, радикал таҳдидчилар, яхудий-массон ташкилотлари (К-300), “кўринмас дунё хукумати” ва хоказолар бир ёқда қолиб, содда ўқувчини асоссиз гаплари билан бошини қотирдилар?
Халифалик ва султонлик хақида сўз олиб борарканлар, бу тузумлар энди орқада қолганлигини, умумжахон давлатларининг абсолют кўпчилиги (шу жумладан Туркия ва Ўзбекистон) демокартия йўлини танлаганликларини нега инкор этиб, уни ҳисобга олмайдилар, халифатлар “ясаш” эса энди бир фантастика эканлигини тан олмайдилар?

Биз ўзбеклар баъзи холатларда, айниқса жохил одамларнинг, зўравонларнинг,туҳматчиларнинг, баъзи коррупционер амалдорларнинг, қўйингчи, аслида қўпориб ташланиши керак бўлган, жамиятимизга унсур бўлган, баъзи элементлар билан бўлган муносабатларимизда мабодо “ожизлик” қилиб қолсак, “Сенга Оллоҳ бас келмаса, бандаси бас келолмайди” ёки “Сени Оллоҳнинг ҳукмига ҳавола этдим” деймиз. Шу ўринда, биз мавзудан келиб чиқиб, ўз шахсий мулохазаларимизни изхор этар эканмиз, агар бундан кимдир тўғри хулоса чиқарса, Оллоҳга шукр деймиз, мадомики чиқармас экан, Оллоҳнинг ҳукмига ҳавола деб қоламиз.

Миллатим, Ватаним, Буюк Халқим омон бўлсин!

© Талант Александеров

2012-11-06, Тошкент 20:47

17 комментариев к «Миллатим, Ватаним, Буюк Халқим омон бўлсин!»
  1. Иккаласи ҳам туркий миллатларга зиён келтирган шахслардир. Отатурк Усмонли империясини йиқитган бўлса, Каримов ўзбек миллатини хонавайрон қилди. Отатурк туфайли Усмонли империяси ўзи тупроқларининг 25 бараварини бой берган бўлса, Каримов камида 4 миллион ўзбекни дарбадар қилди. Отатурк турк миллати ғурурини топтаган бўлса, Каримов ўзбек миллатини номусини топтади.

  2. «Ўз раҳбарлиги остидаги давлатларини мустақиллик ва демокартик йўналишдан кетиши учун сабабчи бўлганлари уларнинг тарихида абадий қоладилар.

    Туркия давлатининг раҳбари Мустафо Камол ва Ўзбекистон Республикасининг президенти Ислом Каримов ана шундай раҳбарлар сирасидандир.

    Буни инкор этиб, тарихни, хақиқатни “ўзгартирмоқчи” бўлганлар баъзи ҳолларда чиқиш қилиб, тегишли миллатлар таъбини хира қилиб традилар.

    Ҳеч бир мамлакат раҳбари ўз давлати ёшларини таълим-тарбия, билим, тажриба орттиришига ва уларнинг тубанликка кетишига эришишни мақсад қилиб қўйишини, бу махсус режа эканлигини таъкидлаш, бу юмшоқ қилиб айтганда, кулгили ва айни пайтда ачинарлидир».

    Мўътабар опа менинг назаримда ҳам анча чарчаб қолган, иложи топилса халифатни қайта тиклаш фикрини олға сураётланлардан биридек кўринадилар. Уларнинг фикрларига ва хулосаларига мен ҳам мутлоқ қўшилмайман.

    Лекин Туркияни замонавий тараққиёт йўлига олиб чиқиб, кўпгина миллий кадрларни Ғарбнинг эътиборли университетларида ўқитиб, мамлакат иқтисодий юксалиш пойдеворини қуриб шуҳрат қозонган Мустафо Камол Отатуркка Каримовни тенглабсиз. Яна «содда ўқувчини асоссиз гаплари билан бошини қотирдилар», опа дебсиз.

    Талант ака, сиз ўзингиз куракка турмайдиган, воқейликдан ниҳоятда йироқ, «ҳақиқатни ўзгартирмоқчи» бўлган лаганбардор қиёфасида каримов режими «ютуқларини» ташвиқот қилиш орқали «содда ўқувчиларнинг» бошини қотирмаяпсизми?

    Ғирт ёлғон таққослов билан сайт ўқувчиларининг таъбини хира қилиш ҳам эви биланда, ака.

  3. Раҳмат Талант ака, жуда яхши таҳлилий мақола ёзибсиз.
    Шу ўринда Отатурк ҳазратларидан қилган бир таржимани эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим.

    Отатурк деган эди…

    Дин бор ва у бизга керак. Биз мустаҳкам пойдеворга эга динни қўллаб – қувватлаймиз. Пойдевор мустаҳкам:бироқ бу пойдевор устига қурилган уй узоқ асрлар давомида унитилди. Баъзи жойлари чириди, бироқ ҳеч ким бу бинони таъмирлашга унамади, бунга эҳтиёж сезмадилар. Аксига олиб ғайритабиий таъсирлар, тушунчалар, диний ўйдирмалар бу бинога янада қаттиқ зарар етказди.

    Бугун бу бинога ҳеч ким яқинлашмайди, ҳеч ким уни таъмирламайди. Бироқ, ундаги ёриқ жой вақт ўтган сари очилиб кенгайиб бормоқда ва бир кун келиб мустаҳкам пойдевор устида бошқа уй қуриш зарурати юзага келади.

    Дин – бу бизнинг виждонимиз, эътиқодимиз масаласидир. Ҳамма ўз виждони овози ва чақириқларига бўйсунади. Биз динни чуқур ҳурмат қиламиз. Биз хаёл ва тафаккурга мухолиф кишилар эмасмиз. Биз фақат диний ишларни давлат ва халқ ишларига аралаштирилишига қаршимиз. Биз реакционерларга имконият бермаслигимиз керак. (Асаф Илбай ҳикоялари, Хотиралар, 102 – 103 б).

    Менинг дўстларим! Аллоҳ ягона, улуғ: эътиқод белгиларига қараб, айтишимиз мумкинки, инсониятни икки синфга ва икки даврга бўлиш мумкин. Биринчи давр- болалик ва ёшлик даври. Иккинчи давр- улғайиш ва донишмандлик даври.

    Инсоният биринчи даврда, болалар ва ёшлар каби моддий неъматлар билан банд бўлиб қолади. Буюк Аллоҳ бандалари донишмандликка эришмагунча, уларни бу илоҳий сифатдан – донишмандликдан – узоқроқ тутади. Одам айлайҳиссалом вақтидан бошлаб (Аллоҳ уни ёрлақасин), уларга кўплаб пайғамбарлар ва элчилар юборди. Охирида , Аллоҳнинг сўнгги элчиси, бизни пайғамбаримиз орқали, ўзининг сўнгги дининини ва маънавий қадриятларини йўллади, чунки, янгидан-янги пайғамбарлар юборишга зарурат йўқ эди.

    Инсоният етарли даражада донишмандликка эришгани, илоҳий ҳақиқатларни тўғри тушуниб етгани боис бизни пайғамбаримиз Муҳаммад (Аллоҳ уни ёрлақасин) охирги пайғамбар бўлиб келди. Пайғамбаримизга ваҳий қилинган китоб, Аллоҳнинг энг сўнгги ва аниқ китоби бўлиб, унга бутун инсоният амал қилиши керак. (1922 й., Маслаҳатлар, иккинчи том, 1241 бет).

    Ким менга пайғамбар Муҳаммадни мукаммалликка эришган, дарвеш бир инсон каби кўрсатмоқчи бўлса, улар на пайғамбаримиз шахсиятини ва на унинг мақомини тушунмайдилар. Улар бу ҳақиқатни англашдан йироқ. Агар пайғамбаримиз мутлоқо дарвешликка берилган одам бўлганида, фақат бош қўмондон томонидан ишлаб чиқилган махсус жанг режаси асосида амалга ошган Уҳуд жангида қандай ғалаба қозонган бўларди? Тарих ўтмишга изоҳ берадиган санъат эмас, балки ўтмишни тушунтириб берадиган илм бўлиши керак. Кичик урушлардаги кўтаринкилик, улуғ ҳарбий стратегия ва оқил сиёсат эндигина етукликка эришган дарвешда бўлган, деган қарашлар бизнинг тарихимиздан жой олмаслиги керак. Агар Муҳаммад пайғамбар ўз ярадорлиги ва қўл остидагиларнинг истакларига қулоқ солганида, уларни хоҳишларини енгиб, ғолиб келаётган душман устидан ғалаба қозонмаганда эди, бугун мусулмонлар бўлмасди. (Шамсиддин Гуналтай, Улку журнали , 9том, 100 сон, 3 саҳифа, 1945 г.).

    Бизнинг динимиз – осон тушуниладиган ва табиий бир диндир. Фақат шу сабабли у охирги дин бўлди. Дин табиий бўлиши учун, у ақлга, илм-фанга ва соғлом фикрга зид бўлмаслиги керак. Бизни динимиз юқорида айтилган нарсаларга қарши эмас (1923 й.).

    Бизнинг буюк динимиз айтадики, меҳнат қилмайдиган одамнинг инсониятга умуман алоқаси йўқдир. Баъзилар, агар инсон замонга мос қадам ташласа мунофиқ, дейишади. Ҳақиқий мунофиқлар – аслида бу гапни айтганлардир. Агар бундай одамларнинг мақсади мусулмонларни иймонсизлар ичига ташлаш бўлмаса, уларнинг мақсади нима? Яктак кийиб олган ҳар бир одамни муаллим деб билманг, ақл-тафаккур ўқитувчи бўлади, асло яктак эмас (1923 й.).

    Бизнинг динимиз халқимизнинг қадрсиз бўлишини, таҳқирланишини ва хўрланишини маслаҳат бермайди. Аксинча, Улуғ Аллоҳ ва пайғамбаримиз ҳам барча халқларни ўз қадр-қимматлари ва обрўларини сақлашга буюради ва улардан шуни талаб қилади (1923 й.).

    Бизнинг динимизда ҳамма нарсанинг ўз ўлчови бор. Бу ўлчовга кўра, ҳар биримиз бирор қийинчиликсиз динимиз мақсадларига нима тўғри келишини аниқлаб олишимиз керак. Биласизми, нима ақл-тафаккур, соғлом фикр ва халқ манфаатига мос келса, ўша нарсалар бизнинг динимиз принципларига тўғри келади. Агар нимадир ақл-тафаккур, халқ манфаати ва соғлом фикрга мувофиқ тушса, уларни ҳеч қачон ислом манфаатларига мос келиш келмаслиги ҳақида сўраб ўтирманг. Ана шунинг ўзи диндир. Агар бизнинг динимиз ақл ва соғлом фикрга зид келса, у мукаммал ва охирги дин ҳисобланмас эди (1923 й.).

    Турк халқи янада кўпроқ диндор бўлиши керак, бошқача айтганда, у бутун қалби билан диндор бўлмоғи лозим. Мен ҳақиқатга ишонганим каби ўз динимга ҳам ишонаман. Унда соғлом ақлга зид ҳеч нарса йўқ, тараққиётни чеклайдиган бирор тўсиқ йўқ, (1923 г.).

    Бизнинг халқимиз икки нарсага – дин ва тилга эга. Ҳеч қандай куч халқимиз қалбидаги бу икки хислатни юлиб ололмади ва келажакда ҳам шундай бўлади. (1923 й.).

    Жаноблар ва менинг халқим, унутманг, Туркия Республикаси шайхлар, дарвешлар, муридлар ва секталар мамлакати бўлмайди. Энг тўғри ва ҳақиқий секта – бу тамаддун (цивилизация) сектасидир (1925 й.).

    Бизни нотўғри йўлга бошлаган аблаҳлар кўп марта ўзларининг диний мақсадлари билан қаршимизга чиқишди. Улар соф қалбли, диндор халқимизни кўп марта алдашди. Ўқинглар, тарихимизни тингланглар. Сиз ўтмишда халқимизни нималар ўраб олганини, нималар уни тутқунликда яшашга мажбур қилганини ва ўша йилларда душманлар дин ниқоби остида бизга қандай ҳужум қилганликларини билиб оласиз (1923 й.).

    Рус тилидан Юсуф Расул ўгирган.

    Манба: http://www.kultur.gov.tr/RU

  4. Муаллимжон, ўз шахсий фикрингизни билдирибсиз, раҳмат очиқ-ойдин гапирганингиз учун. Мен 2 рҳбарни бекорга тенглаштирмадим: сиз айтган гапларни бизни президент ҳам қиляптилар: бизнинг ҳам ёшларнинг анча мунчаси Ғарб ва дунёнинг бошқа қутбларида ўқимоқдалар; мамлакатни иқтисодий юксалиш йўлидан олиб бормоқда, атрофга қаранг бўлаётган ўзгаришларни кўрасиз, 30 млн. халқ яшаб, ризқини териб юрибди, тинчлик хукмрон; Отатурк хам , Каримов хам ўз халқини демократия йўлидан олиб кетган ва кетяпти, хохласангиз хам хохламасангиз хам бу иккала президент ўз тарихида ўз мамлакатига демократияни 1чи бўлиб олиб кирган рахбарлар сифатида қоладилар. Бу сўзларим ёлғон бўлса, қани бир исботлангчи). Ёлғон таққослов, лаганбардор дебсиз, қани ростанам ўқитувчи (ўқитувчилар ростгўй бўлишади, одатда) бўлсангиз бир эркак бўлиб гапингизга жавоб бериб юборингчи…

  5. Talantchik,
    San diktator Karimovning malayi ekansan-ku! Man san bilan endi gaplashmayman. Otam o’z tenging bilan yur va suhbat qur degan. Man malaylar bilan do’st emasman.

    1. Эҳ миссионерчик, энди қўлингни кўтардингми). Баҳона қилиб малай палай деб отмазка қиляпсанми). Малай менми ёки сенми, диктатор пиктатор дейсан, яхшими ёмонми Каримов Ўзбекистон президенти, менинг Ватанимни президенти, сен бўлсанг, ўзингни Ватанингга, халқингга хизмат этиш ўрнига массонларга малай бўлиб юрибсанку). Тенгим пенгим отам потам дейсан, биласанми МИССионерчик, ўрисларда бир мақол бор «яблоко от яблони далеко не падеает» деган. Сен киму отанг ким бўларди).

  6. А миссион, ниқобингни ечибсан бу яхши, мен сени фош этдим).Отамга тил теккизма дебсан, лекин бир ўйлаб кўр-отанг сени тарбиялаб тўғри йўлга йўналтира олмагани учун айбдор эмасми, ахир унинг сендек зурриёди бугун бутун сайт аҳлининг нафратига учраяптику, мундоқ ўйлаб кўрмайсанми, ақл юргизмайсанми? У хам худди сендек гуноҳга қолмаяптими? У тирик бўлса виждон азобига, агар вафот этган бўлса қабр азобига сени деб гирифтор бўлмаяптими, тўхта, динимизга ва Оллоҳга, мусулмонларга тош отишингдан олдин ЎЗИНГ ХАҚИНГДА ЎЙЛАБ КЎР…

  7. Шухрат ака демократ никобини ечиб бекор килдингиз энди ланатлар сизни исмингизга егилади

    1. Kulol,
      Mazza qildiz-a o’ziyam. Bir yayrab oldiz. Juda siqilib qolgan ediz. Mana shunaqa voqealar bo’lib tursa qani endi har doim. Mayli Shuhratlar ko’p bo’lsin.

  8. Э мисс, сен кимгаям кераксан)? Бу йиғлашларинг хали холва, Худо урганда ростакам йиғлайсан, майли хозирча юравер…

  9. Shuhrat sani fosh bulganinga ancha buldi, sanga gap xayf deb kupchilik yozmayapmiz. Xotiring jam bulsinduoda eslab turibmiz, nomini kim desang xam, biza bilsagu bilmasak xam duolani ijobat qilguvchi ZOT bilib turibdi…

  10. Узини билмай очиб куйиб яна муслимларни коралайди. Айб узингизда миссионер жаноблари

  11. Демократ демократия деди шекилли никобини олди буни тугри тушунамиз. Энди янги никоблар билан сахнага чикадилар. Ишонинглар у энди минг хил никоб тортади юзига

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *