Ҳалима Худойбердиева,
Ўзбекистон халқ шоираси.
У киши Сирдарёга борганларида “Сирдарё ҳақиқати” газетасида менинг шеърларимни ўқиб, ўша йиллардаги вилоят ҳокими Носир Маҳмудов ва газета бош муҳаррири Исмоил Сулаймоновга отам билан гаплашиб, мактабни тугатганимдан сўнг мени (унда 9-синфда ўқирдим) Тошкентга ўқишга юборишларини тайинлаб кетган эканлар.
Кейинчалик бу ҳақда Исмоил Сулаймонов ўз китобларида батафсил ёздилар.
Тошкентда азиз устозларим Миртемир ака, қадрли Зулфия опа, Комил Яшин каби миллатимизнинг фахр-ифтихорига айланган одамлардан кўп меҳр-мурувватлар кўрдим.
Ишлаш, яшаш сабоқларини олдим.
Аллоҳга шукрки, менга ана шундай устозлардан таҳсил олиш саодатини берди.
Шунинг учун ҳам Тошкент ва Москвада таҳсил олган йилларим ҳаётимнинг энг ёрқин фасллари бўлиб қолди.