• Вт. Апр 22nd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Обама яна тўрт йил Оқ уйда қоладиган бўлди

Ноя 7, 2012
Обама яна тўрт йил Оқ уйда қоладиган бўлди
Обама яна тўрт йил Оқ уйда қоладиган бўлди

6 ноябр тонггига қадар давом этган қизғин сайловолди кампанияси давомида Барак Обама Америка сайловчиларидан ўзи бошлаган катта ишларни охирига етказиш учун имкон ва муҳлат беришни сўради.

6 ноябр – “ҳукм куни”да аксар америкаликлар Обаманинг бу сўровини қондирдилар.

Обама яна тўрт йил Оқ уйда қоладиган бўлди

Ўз шаҳри Чикагодаги қароргоҳидан туриб тарафдорлари¸ қолаверса бутун Америка халқига қилган мурожаатида Барак Обама яхши кунлар олдинда эканидан гапирди:

— Бу оқшом¸ бу сайловларда сиз – Америка халқи босиб ўтган йўлимиз оғир бўлгани¸ унинг узоққа чўзилганига қарамай¸ ўзимизни қўлга олиб¸ ўз йўлимиз учун курашганимизни яна бир бор намойиш қилдингиз. Ўз қалбимизда бугун ҳаммамиз Америка Қўшма Штатларнинг энг яхши кунлари ҳали олдинда эканига ишонамиз¸ деди қайта сайлангани аниқ бўлганидан сўнг Обама.

manba: ozodlik.org

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *