Абдулла Орипов
Эй, азиз юрт, Ҳуррият — даврон муборакдир сенга,
Ўзбекистон — беғубор осмон муборакдир сенга.
Неча юз йил сен курашдинг Мустақиллик они деб,
Сен они топдинг, улуғ имкон муборакдир сенга.
Халқаро давлат бўлиб қўйдинг қадам, мардона бўл,
Бошлаган иқбол сари Сарбон муборакдир сенга!