• Пн. Окт 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Гулим, сизга етмоғим душвор…

Ноя 9, 2012
Гулим, сизга етмоғим душвор…
Гулим, сизга етмоғим душвор…

Фазлиддин Сатторов

Гулим, сизга етмоғим душвор,
Душвор менга етмоғингиз ҳам.
Мен — саҳрога етолмаган кўл,
Сиз кўлига етолмаган гул.

Гулим, менман — сизга қўнган гард,
Сиз гардига тушган шабнамсиз.
Шабнамидан ичиб қонмас дил,
Сиз — дилига етолмаган гул.

Биздан ўтди, севиб-севмадик,
Айбимизни оқтонгга ўранг.
Сиз тонгмисол, биз ошиқкўнгил,
Сиз кўнглига етолмаган гул.

Муҳаббат бу — исмсиз қоя,
Бир қояки, етиб бўлмайди.
Балки шундан етмоғим душвор,
Душвор менга етмоғингиз ҳам.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *