Исмат Хушев,
журналист шарҳи.
«Озодлик»ни тинглаб
5 ноябрь душанба куни эрталаб ўғлимни машинада мактабига элтаётганимда қўл телефоним жиринглаб қолди.
Мунис ва жозибали овоз эгасини «Ассалому алайкум, Исмат ака!» деганидан дарров танидим.
У Дилбар Праганинг «Озодлик»даги дилбар қизи Замирахоним эди.
Замирахон бугун Шукурулла Раҳматовичнинг вафоти асносида “Қумга сингган кадрлар – Нега “мирсаидовлар” Ўзбекистонда фаровон давлат қура олмади?» мавзусида радио мулоқот ўтказилишини билдириб, унда менинг ҳам иштирок этишимни таклиф этди.
— «Дунё ўзбеклари»ни ўқиб бораяпмиз. Бугунги эшитиришимиз ҳақидаги «анонс»ни ҳам берибсиз, раҳмат! — қўшимча қилди у.
Мен аслида бу эшиттиришда жон-жон деб иштирок этиш ниятим бор эди. Лекин тушга қадар баъзи тадбирларини режалаштириб қўйган эдим.
— Ҳозир ёзиб оласизми? десам, — йўқ, бевосита эфирга узатилади мулоқотимиз. Скайп ва микрофон олдида, компьютер ёнида бўлишингиз керак! — деди Замирахон.
Шунда узримни айтиб, бу борада етук мутахассис, Ўзбекистонда илғор давлат тизими, долзарб реформалар йўналиши ва тури хусусида батафсил мақолалар чоп этган ва баъзан “Озодлик”ка ҳам интервьюлар бериб келаётган Тошпўлат Йўлдошевни таклиф этиш мақсадга мувофиқроқ бўлишини айтдим.
Ишларимни тугатиб, уйга қайтгач «Озодлик» сайтига кириб мулоқот матнини ўқидим, аудио ёзувни ҳам эшитдим.
Унда иштирок этган Муҳаммад Солиҳ, Толиб Ёқубов, Ёқуббек Яквалхўжаевларнинг фикр ва мулоҳазаларини, АҚШда ишлаб юрган ёш ва малакали Ватандошларимизнинг «теша тегмаган» гап сўзлари, мавзуга оид очиқ, лекин аччиқ дил розларини тинглаб, Замирахоннинг айнан шу эшиттиришида иштирок этмаганимга ич-ичимдан пушаймон бўлдим.
Бу пушаймоннинг асосий сабаблари эса қуйидагича:
Биринчидан, Замира дарҳақиқат билимдон, тажрибали журналист сифатида муҳим ва долзарб саволларни ўртага қўйди. Лекин бу саволлар Муҳаммад Солиҳнинг баъзи фикрларини ҳисобга олмаганда, деярли жавобсиз қолди.
Масалан, нега Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия ва бошқа давлатларнинг авторитар президентлари ўтказган реформалар яхши самара берди, халқнинг маиший аҳволи кўп марталаб ошди, аҳоли сонига нисбатан миллионерлар сони бўйича Сингапур дунёда пешқадам давлатга айланди. Нима учун Ўзбекистонда 20 йилдан бўён ўтказилаётган реформалар самарасиз, деган савол жавобсиз қолди.
Иккинчидан, нега Каримов даврида тайинлаган кадрлар ишончни оқламаяпти, малакали мутахассисларнинг асосий қисми мамлакатни тарк этди, таъқибларга (Мирсаидов сингари) учради, қамалди, қолганлари эса паст даражали мансабларда қолиб кетди, шунга ўхшаш саволларга жавоб берилмади, муқобил фактлар келдирилмади.
Учинчидан, мен билган донишманд ва кўпни кўрган Толиб акани ўша куни умуман таний олмай қолдим. Шукурулла Мирсаидов ва унинг аянчли тақдири бир четда қолиб кетиб, у киши Ислом Каримовни қуруқ танқид қилишдан нарига ўта олмагани мени ажиб ҳайрат ва ҳасратларга ошно этди.
Нимаймиш, Ўзбекистон Президенти вилоят ҳокимлигига тавсия этилаётган мулозимнинг «Халқимнинг фаровонлигини ошираман!» деган гапи учун уни дўппослаб, «Сенми, ҳали халқнинг фаровонлигини ўйлайдиган!» деб, кабинетидан ҳайдаб чиқарган эмиш!
Ўғри бўл, ғар бўл, лекин одил бўл деган гап бор халқимизда. Ўзи умр бўйи халқ фаровонлигини кўтариш зарурлигини муттасил таъкидлаб келаётган тажрибали одам икки дунёда ҳам айтмайдиган бу гапларни айтди деб, ёш гўдакларга ҳам айтишга арзимайдиган сафсатани ёйишда Толиб акани нима мажбур қилди экан деб, ҳанузгача ўйлаб ўйимга етолмайман.
Энг асосийси, “Нега “мирсаидовлар” Ўзбекистонда фаровон давлат қура олмади?», деган саволга умаман жавоб берилмади, гап чекка-чеккаларга бурилди, жавоб бера оладиган мутахассис йўқлиги боис.
Ёқуббек Яквалхўжаев ўзининг тажрибали ва билимли журналист эканини яна бир бор намоён қилди. Хусусан, Абдураҳмон Ташановнинг Шукурулла Мирсаидов вафоти муносабат билан берган интервьюсида икки ярим йил бурун у кишининг дўппосланиб кетилиши ҳақидаги нўноқ гапларига ўз муносабатини билдириб, кўнглимиздаги гапларни айтди.
«Абдураҳмон тажрибали, малакали журналист» — деди Ёқуббек. Лекин одам вафот этганида таъзия билдириш ўрнига бунақанги кўчанинг миш-мишларини радиодан айтиш, журналистга обрў келтирмаслигини чиройли ва ишонарли қилиб тушунтирди у.
Мен уларнинг суҳбатларини тинглаб, беихтиёр «Озодлик»дагилар бугун Тошпўлат Йўлдошевни эфирга таклиф қилишганида эшиттириш жуда қизиқарли тус оларди, деган ишончда қолдим.
Сабаби, Мирсаидовдек йирик мутахассис, сардор, барча масъулиятни бўйнига олиб, ижроий хўжалик ишларида малакали кадрлар танлаш эркинлигини талаб қилгани, иқтисод юритишда буйруқбозлик, тепадан туриб унга аралашиш фақат зарар келтириши мумкинлигини очиқ айтганлиги учун мансабдан кетди ва аянчли таъқибларга учради.
Мамлакатда қолган тажрибали кадрлар эса паст мансабларда “лаббай, хўп” дея оддий буйруқ бажарувчилар сафига қўшилди. Мана шундай масалаларни яхшироқ, фактлар билан ёритишда Тошпўлат акадан ўтадиган миллий таҳлилчини мен билмайман.
Очиқ эфирда баҳслашиш мақсадида долзарб мавзуларни танлай билиш, бу журналистдан чуқур билим ва катта маҳорат талаб қилса, ҳар бир баҳсга билимдон, лўнда қилиб сўзловчи мутахассисларни танлай олиш ҳам бошловчидан яхшигина малака ва маҳоратга талаб қилади.
Дилим эзилиб оғригани боис, минг афсус билан қайд қилишга мажбурман.
Мустақилликка эришган пайтимиздан бошлаб, масъулиятни бўйнига олиб ишламоқчи бўлган мутахассисларнинг қадру қийматига ета олмадик ва оқибат баён этилган, изланган мақсадга, қанчалик қуруқ мақтанмайлик, эришолмадик.
Шукрилло Раҳматовичга ўхшаганларга давлат тизимида ўрин қолмагани боис, биз тўғри йўлдан адашиб, жар ёқасига етдик, агар ағанаб тушган бўлмасак.
Йўл қўйилган хатоларга аччиқ баҳо бериб уларни бартараф этиш чораларини кўрмасак, биз ҳеч қачон мурод мақсадга эришаолмаймиз.
Бу – ўта принципал масала, мамлакат ривожининг бошланғич нуқтаси.
Яна бир гап. Шукурулла акамизнинг жойи жаннатда бўлсин. Ажойиб одам, дарҳақиқат йирик иқтисодчи эди, раҳматлик. У, албатта, халқимиз хотирасида қолади ва Ўзбекистон тарихида бир кун келиб ўз ўрнини эгалайди.
Лекин айни пайтда Шукур ака ҳам фаришта эмас эди, Ислом Каримов билан муносабатларининг бузилишида у кишининг ҳам айби борлигини тан олишимиз керак.
Мен “Озодлик” радиосига “Қумга сингган кадрлар – Нега “мирсаидовлар” Ўзбекистонда фаровон давлат қура олмади?» мавзусини чуқурроқ таҳлил қилиш мақсадида унга яна бир бор қайтиб, баҳсга малакали мутахассисларни таклиф этишни маслаҳат бераман.
Ўшанда бетакрор журналист синглимиз Замирахоннинг мазкур дастури “Озодлик”нинг олтин фондидан ўрин олишига ишонаман.
Исматжон, ўринли фикрларларингизга қўшиламан. Лекин камина ҳақида берган баҳода муболаға зиёдлик қилипти. Барибир мени эслаб «Озодлик»ка берган тавсиянгиз ва эътиборингиз учун катта раҳмат. Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.
Узбек мухолифатидаги ахволни тахминан мана бундай ифода этилиши мумкин:
ЛЕБЕДЬ, ЩУКА И РАК
Когда в товарищах согласья нет,
На лад их дело не пойдет,
И выйдет из него не дело, только мука.
Однажды Лебедь, Рак да Щука
Везти с поклажей воз взялись
И вместе трое все в него впряглись;
Из кожи лезут вон, а возу все нет ходу!
Поклажа бы для них казалась и легка:
Да Лебедь рвется в облака,
Рак пятится назад, а Щука тянет в воду.
Кто виноват из них, кто прав — судить не нам;
Да только воз и ныне там.
И.А.Крылов
Озодлик томондан ташкилаштирилган, Жаноби Мирсаидов рахматлик булгани сабаби виртуал йигилим курсатяпдики,
хеч ким узига эп деб билмаган хурматли мархум тажрибсига куз тутишни, хато ва ютуткларидан керакли
хулосалар чикаришни.
Хаммаларига факат бошкарув жиловини кулга киритиш керак. Яхшими- емонми, СССР тугагач камчилик курмай, кон курмай,
шу пайтга еганимиз олдимизда, емаганимиз ортимизда эди. Энди Жаноб каримов даври утганда жонажон ватанимиз
Крыловнинг возига ухшаб колмаса яхши. Хаммаси халкнинг, яъни бизнинг жабримиз булади.