
Барак Обама рафиқаси Мишель Обама билан
Исмат Хушев
Демак севгига зор, навқирон — ёшсан,
Билсанг, отнинг кучи — туёғидадур.
Ўзинг — каттакон бир давлатга бошсан,
Кўзинг — лекин ёрнинг оёғидадур…
Демак, ўзимизга ўхшаган зотсан,
Бизни шу туйғудан қилмасин жудо.
Ёрга кўз тикдингми, демак — ҳаётсан,
Ёрга кўз тикишдан қўймасин Худо!
