“Исроил Ғазода геноцид уюштириши ва ундан сўнг Ливанга ҳужум қилишининг сабаби – улар яҳудий халқининг диний китобларида ёзилган башоратнинг амалга ошишига ишонмоқда. Хусусан, яҳудийлар бутун дунёдан ўз юртига йиғилиши, Қуддуснинг Исроил пойтахти деб эълон қилиниши, Ал-Ақсо масжидининг бузилиши, Икки денгиз оралиғида Катта Исроил давлатининг ташкил қилиниши ва шундан сўнг Ер юзига уларнинг қадимий шоҳи Довуднинг ўғли Мошиаҳнинг тушиши ва барча халқлар яҳудийларга бўйсунишига.
Нима бўлгандан ҳам Нетаняху ва унинг атрофидаги ўнг қарашли мулозимлар Итамар Бен Гвир, Бецалел Смотрич, Рав Кук, Майер Кахане ва раввин Дов Лиор айнан шунга ишонмоқда.
Хуллас, Яқин Шарқда диний китобларда ёзилган ҳақиқий Армагеддон бошланмоқда», деб ёзади россиялик файласуф Александр Дугин.