• Чт. Окт 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кўкдаладаги мудҳиш тўқнашувда тўрт киши ҳалок бўлди


Қашқадарёда аянчли ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди. 

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Lacetti бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia билан тўқнашди.

ЙТҲ Кўкдала — Каттақишлоқ автомобиль йўли 10-километрида содир бўлган. Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Рўпарасидан келаётган Nexia’га йўл бермай, у билан тўқнашув юзага келтирган.

Ҳолат оқибатида жами 8 киши жароҳатланган, 4 киши вафот этган. 

Nexia машинасидаги 1 нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва орқа ўриндиқдаги йўловчи эса шифохонада даволанмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *