Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Дубай Амирлиги валиаҳди билан учрашув ўтказди. Унда қўшма лойиҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан самарали учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
«Ишонаманки, юқори даражадаги форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», – дейди Президент ёрдамчиси.