Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия билан муносабатларда бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлигини таъкидлади
Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳим, деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув якунида.
«Тошшаҳарнур»нинг собиқ раҳбари яна лавозимига қайтди
Умидбек Ражабов 2023 йилда «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари лавозимидан озод этилганди. 8 ойдан сўнг у яна ўша ишга қайтиб, раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди
Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди. Аввалги кунларда Бурунди, Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан ҳам бу борада ҳужжатлар имзоланганди.
Ўзбекистон Либерия ва Того мамлакатлари билан дипломатик алоқа ўрнатди
Ўзбекистон Ғарбий Африканинг икки мамлакати — Либерия ҳамда Того Республикаси билан дипломатик алоқалар ўрнатди.
Сенатнинг навбатдаги мажлиси 30 сентябрь куни чақирилади
Сенатнинг 58-ялпи мажлиси душанба куни чақирилади. Унда қишлоқ хўжалиги кооперативи, темирйўл транспорти, халқаро битимларни ратификация қилиш каби қонунлар муҳокама қилинади.
Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин
Президент БАА мудофаа вазири билан учрашувда иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи қурилади
Хивада темирйўл вокзали ёнидан узунлиги 450 метр бўлган ерости йўл ўтказгичи қурилади. Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Жамшид Турсуновнинг айтишича, лойиҳа шаҳарни шимолий ва жанубий қисмларга ажратиб қўйган аллеянинг ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди
Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан фойдаланишни тақиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Аввалроқ 2025 йилдан бошлаб ушбу маркадаги ёнилғидан воз кечилиши хабар қилинган эди.
Қирғизистонда Ўзбекистон цементи импортига тақиқ бўйича баҳс юз берди
Қирғизистон парламенти депутати маҳаллий маҳсулотлардан арзон бўлган Ўзбекистон цементи импортига тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Иқтисодиёт вазири ўринбосари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар нархлар демпингига йўл қўйганини айтди ва импорт маҳаллий заводларни вайрон қилишини таъкидлади.
Электр энергияси, кўмир ва дизель ишлаб чиқариш ўсмоқда, газ ва нефть қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда
Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этди ва 3,78 млрд куб метрга (бир йилда -3,6%), нефтники — 60,3 минг тоннага (-6,2%) етди. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш ошди — 54,4 млрд кВт/с (+4,1%). Кўмир қазиб олиш яна рекордни янгилади.
Камола Махмудова вафот этди. У хорижда яшаб, Ўзбекистонда кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга оширган
Лондонда ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган ва ўз ватанида кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган ўзбекистонлик Камола Махмудова вафот этди. «Dunyouzbeklari.Com» 2022 йилда ундан интервью олганди.
Тошкент вилоятида 2 та қўшни ҳовли ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 7 та техника жалб этилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир-бирига туташ иккита ҳовли уй ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 4 та экипаж ва 3 та сув ташувчи транспорт жалб этилди. Жароҳатланганлар йўқ, ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади
Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи 22…+29 даража бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Жиззахда Yandex Go хизмати ишга тушди
Жиззах шаҳрида Yandex Go хизмати иш бошлади. Дастлабки босқичда сафарнинг минимал нархи 2500 сўмдан бошланади.
Сурхондарёда Lacetti газ қувурига урилиши сабаб 915 та хонадон газ таъминотидан вақтинча узилиб қолди
Музработ туманида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четига чиқиб кетган ва газ қувурига келиб урилган. Оқибатда газ сизиб чиққан ва 915 та хонадон таъминотдан вақтинча узиб қўйилган. Воқеадан бир кун ўтиб газ етказиб бериш босқичма-босқич тикланган.
Баскетбол федерацияси масъуллари салкам 500 млн сўмни талон-торож қилди
Бош прокуратура Баскетбол федерациясида 489 млн сўм маблағ талон-торож қилинганини аниқлади. Ташкилот ижрочи директори, ишлар бошқарувчиси ва биринчи вице-президенти жазога тортилди. Аввалроқ Сузиш федерациясида ҳам ўғриликлар ҳақида хабар берилган эди.
Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (28−29 сентябрь)
Еттита фильм премьераси, Лола концерти, фестиваллар, театр томошалари, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Қашқадарёда Lacetti ва Nexia тўқнашувида 4 киши ҳалок бўлди
Қашқадарёнинг Кўкдала туманида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 4 нафари шифохонага ётқизилди.
Британия музейида Ўзбекистон ва бошқа давлатлар экспонатларидан иборат Silk Roads кўргазмаси очилди
Британия музейида дунёнинг 29 та коллекциясидан 300 дан ортиқ экспонатлар, жумладан, Ўзбекистондан 14 та буюм намойиш этиладиган Silk Roads кўргазмаси очилди. Экспозиция Ипак йўли бўйлаб милодий 500−1000 йиллардаги маданий алоқалар ёритилган. Кўргазма 2025 йил 23 февралгача давом этади.
Дунёдаги ҳар учинчи бола узоқни кўра олмасликдан азият чекмоқда — тадқиқот
Узоқни кўра олмайдиган болалар ва ўсмирларнинг улуши 30 йил ичида сезиларли ошди. Хитой олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда дунёда ҳар учинчи бола ундан азият чекмоқда. Уларнинг прогнозига кўра, 2050 йилга бориб, вояга етмаганлар ўртасида миопия билан касалланиш 740 миллиондан ошади.
Япониянинг ҳукмрон партияси раҳбари этиб Шигеру Ишиба сайланди. У мамлакатнинг янги бош вазири бўлади
Япония собиқ мудофаа вазири Шигеру Ишиба ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг раҳбари этиб сайланди ва мамлакатнинг янги бош вазири бўлади. 67 ёшли сиёсатчи кўпинча бир партиялилар учун баҳсли бўлган либерал қарашлари билан танилган ва жамоатчилик орасида машҳур.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!