Ўзбекистон Либерия ва Того мамлакат билан дипломатик алоқалар ўрнатди.
Ўзбекистон димломатик алоқа ўрнатган давлатлари сонини 2 тага оширди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг Телеграм-каналида хабар қилинди.
Вазир Бахтиёр Саидов 27 сентябрь куни Либерия ва Того давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказган. Учрашувлар давомида вазирлар қўшма коммюнике имзолагаб, дипломатик ҳамкорлик алоқалари ўрнатган.
Шундай қилиб, Ўзбекистон дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар сони 155 тага етди.