• Ср. Окт 16th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Зеленский ва Трамп учрашувдан кейин қўшма брифингда иштирок этишди



Влaдимир Зеленскийнинг қайд этишича, Украинага адолатли тинчлик керак.

«Биз иккаламиз ҳам урушни якунини кўришни истаймиз ва иккаламиз ҳам адолатли келишувга эришишни хоҳлаймиз. Менимча, бу керакли вақтда содир бўлади. Президент Зеленский урушнинг имкон қадар тезроқ тугашини хоҳлайди. Агар мен президентлик сайловида ғалаба қозонсам, биз барча учун адолатли келишувга эришамиз ва ўйлайманки, бу тез орада амалга ошади. Президент Путин урушни тўхтатишни хоҳлайди. Бу жудаям яхши. Шунинг учун биз ҳамма учун адолатли келишувга эришмоқчимиз«, — дея фикр билдирди Трамп.

Шу билан бирга, журналистлар келишув қандай бўлиши мумкинлиги сўраганда, Трамп “бу ҳақда гапиришга ҳали эрта” эканлигини айтди

«Муаммо шундаки, Путин жуда кўп одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Биз бу урушни тўхтатиш мақсадида унга босим ўтказиш учун барча зарурий чораларни кўришимиз керак«, — дея таъкидлади Украина президенти.

Трампнинг қайд этишича, агар у АҚШ президенти бўлганида, бу уруш умуман содир бўлмасди.

«Урушни тўхтатиш бўйича таклифим таслим бўлиш эмас. Менинг стратегиям кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Бу менинг шахсий курашим эмас, бу инсониятни қутқариш учун кураш«, — дея қўшимча қилди Республикачилар партиясидан президентликка номзод.

Трамп, шунингдек, Зеленскийга Украинага боришга ваъда берган.





Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *