Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар рўйхати эълон қилинди
Статистика агентлиги ахборот хизмати январь-август ойларида энг кўп қайси давлатлар билан савдо қилинганини очиқлади.
Келтирилишича, ўтган 8 ойда Хитой билан энг кўп савдо сотиқ ишлари амалга оширилган. Қуйида ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхати келтирилади (АҚШ долларида):
- Хитой – 8 млрд;
- Россия – 7,7 млрд;
- Қозоғистон – 2,6 млрд;
- Туркия – 1,9 млрд;
- Корея – 1,3 млрд;
- Туркманистон – 805 млн;
- Франция – 744 млн;
- Германия – 679 млн;
- Афғонистон – 668 млн;
- АҚШ – 614 млн.
Агентликка кўра, юқоридаги рақамлар яхлитланган.