«Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўз етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters. «Ҳизбуллоҳ» тарқатган баёнотда, шунингдек, ҳаракат Исроилга қарши курашни давом эттириши айтилган.
Исроил мудофаа армияси 27 сентябрь, жума куни кечқурун Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган «Ҳизбуллоҳ» штабига ҳаво ҳужуми уюштирди. Шундан сўнг, хабар қилинишича, Насруллоҳ билан алоқа узилган.
28 сентябрь, шанба куни эрталаб ЦАХАЛ матбуот хизмати, Насруллоҳ ўлдирилганини маълум қилди, ўша пайтда «Ҳизбуллоҳ» бу маълумотга изоҳ бермаган эди.
Шунингдек, Исроил Мудофаа Армияси томонидан Ливан пойтахтидаги «Ҳизбуллоҳ» штабига берилган зарба натижасида Ҳасан Насруллоҳнинг қизи — Зайнаб ҳалок бўлгани маълум бўлди. Шунингдек, ЦАХАЛнинг хабар беришича, Исроилнинг чегара ҳудудларидан ўққа тутилишига масъул бўлган «Ҳизбуллоҳ»нинг жанубий қўмондонлиги қўмондони Али Караки ва ҳаракатнинг бошқа бир қатор юқори мартабали аъзолари ўлдирилди.