• Ср. Окт 16th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

НКМК соф фойдаси йилнинг биринчи ярмида 882 млн долларга етди



2024 йилнинг биринчи ярмида Навоий кон-металлургия комбинатининг соф фойдаси 882 миллион долларни ташкил этди. Бу корхонанинг аудитдан ўтказилмаган ХСБУ ҳисоботида келтирилган.

Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига (774 млн доллар) нисбатан 14 фоизга кўпдир.

Даромад 21,3 фоизга ўсди, яъни 2,76 млрд доллардан 3,35 млрд долларгача. Фоизлар, солиқлар, амортизация ва амортизациядан олдинги даромад (EBITDA) 1,98 млрд долларга (+24 фоиз) ошди. Операцион фойданинг ўсиши 19,7 фоизга етди — 1,46 млрд доллардан 1,75 млрд долларгача.

Энг йирик давлат корхонасининг активлари 339 млн долларга ошиб, 8,9 млрд долларни (+4 фоиз) ташкил этди. Нақд пул захиралари беш баравар кўпайиб, 102 млн доллардан 522 млн долларга етди.

Жами мажбуриятлар 4,2 миллиард долларга (+8,9 фоиз) етиб, ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 342 млн долларга ошган. Ўсиш, асосан, савдо ва бошқа кредиторлик қарзлари (+262 млн доллар), шунингдек, бюджетга тўланадиган даромад солиғи (247 млн доллар) ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ.

Даромаднинг ўсиши туфайли НКМК давлат акциядорларига 158 млн доллар кўп — 484 млн доллар (+48,6 фоиз) дивиденд тўлади.

2024 йил 30 июнь ҳолатига кўра, компаниянинг банк кредитлари SDN санксия гуруҳига кирмаган Россия банкларига тегишли 489 млн долларни ўз ичига олади.

Spot маълумотларига кўра, олтин қазиб олиш ва сотиш ҳажми жисмонан атиги 7 фоизга ошиб, 1,51 млн трой унцияга (46,6 тонна) етган.

Қимматбаҳо металнинг ўртача сотув нархи троя унцияси учун 2206 долларни ташкил этди ёки ўтган йилга нисбатан 14 фоизга кўп. Умумий ишлаб чиқариш харажатлари атиги 7 фоизга ошиб, 907 долларга етди.

Компаниянинг капитал харажатлари 12 фоизга камайиб, 325 млн долларни ташкил этди. Бошқа томондан, йил бошидан буён корхона томонидан тўланган солиқлар миқдори 716 мдн долларга (+31 фоиз) ошди. Аввалроқ Солиқ қўмитаси компания Ўзбекистонда солиқ тўлаш бўйича анъанавий биринчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берганди — жорий йилнинг 6 ойида 11,4 трлн сўм.

Ёзда S&P агентлиги биринчи марта Ўзбекистондаги энг йирик корхона ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинатига кредит рейтингини берганди. 2023 йилда НКМК дунёдаги тўртинчи йирик олтин қазиб олувчи (90,2 тонна) бўлганди, бироқ сув билан боғлиқ, шунингдек, битта конга қарамлик хавфлари мавжуд.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *