Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
Бахтиёр Саидов БМТ Бош котиби билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ раҳбарияти ва тузилмаларининг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлашини юксак қадрлашини таъкидлаган.
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг саломини етказдик ва Бош котиб жанобларига БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси бошлангани ва Келажак саммити муваффақиятли ўтгани билан табрикладик», дейди у.