• Ср. Окт 16th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Блогер Нигина Мелиқўзиева машинадаги хавфли ҳаракатлари учун жаримага тортилди


Ижтимоий тармоқларда Тошкентда блогер Нигина Мелиқўзиеванинг Lacetti автомашинаcида юқори тезликда кетаётиб, йўл тор ва тирбанд бўлишига қарамай бир нечта қатнов чизиқлари бўйлаб хавфли ҳаракатлар (халқ орасида «шашка» деб аталади) амалга оширгани акс этган видеоси тарқалди.

Пойтахт ички ишлар бош бошқармаси «ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, ҳаракат давомида кескин манёврлар ва авариявий хавфли ҳолат қилиб ҳаракатланган» 21 ёшли қизга нисбатан чора кўрилганини маълум қилди.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−5-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши / БҲМнинг 10 баравари — 3,4 млн сўм миқдорида жарима) билан маъмурий баённома тузилди.

Бошқарма биносидаги видеода ундан шундай ҳайдаш орқали нимага эришмоқчи эканлиги сўралади. «Ҳеч нимага эришмадим, шунчаки, «азарт»им бор эди, ҳайдадим-да, нима дейсиз энди. Узр, бошқа қилмайман. Жуда қаттиқ ўзгардим, қаттиқ пушаймондаман, бошқа қилмайман», — деди у.

Блогер ўзи ёзиб олган бошқа видеода эса у ЙПХ ходимига мурожаат қилгани кўринади. «2003 йилда туғилганман, мен сизни эшитаман, акажон, яна нима гапингиз бор? Ҳа, чора кўрилди. Неча баробар эди жарима? 10 баравар. Хўп, эшитяпман!», — дея гапирган у.

ЙҲХХ матбуот котиби Қаҳрамон Худойберганов ундан юртдошларига нимани тавсия қиласиз, дея сўраган. «Узр сўраб қоламан юртдошлардан. Узр сўраб қоламан сизлардан. Ўзимнинг обуначиларимдан ҳам узр сўраб қоламан. Ҳам узр сўраймиз, ҳам жарима тўлаймиз» — дея бефарқ оҳангда гапирган у.

Нигина Мелиқўзиеванинг Instagram саҳифасида 580 мингдан ортиқ обуначи бор. Ўзининг охирги видеоларининг бирида у букмекерлик рекламасини жойлаган. Икки йилдан кўпроқ вақт олдин унинг профилида жойлаштирилган эълонга кўра, story рекламалари 200 доллар туради.

блогер, иибб йҳхб, нигина мелиқўзиева

Шанба куни у, шунингдек, ЙҲХХ ходимлари давлат рақами нотўғри жойлашгани сабабли Malibu автомашинасини жарима майдончасига қўйишмоқчи эканини хабар қилган.





Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *