2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасида қарийб 109,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 фоизга ошган.
2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 30 460 тани ташкил этган.
Қурилиш корхоналарининг энг катта қисми 6 917 таси ёки республикадаги жами корхоналарнинг 22,7 фоиз Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.