Тошкент шаҳар Сергели туманида тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Баён қилинишича, у ўзининг 10 ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган вақтида ходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Ушбу шахс Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188−3-моддаси 2-қисми (Вояга етмаган шахсларни тиланчиликка жалб этиш) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбли деб топиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари (340 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.