Ҳизбуллоҳ Ливанда қуруқликдан ҳужум бўлса, Исроил қўшинларини қайтара олади, деди Ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосари Наим Қосим душанба куни.
«Жанг узоқ давом этиши мумкин ва биз ҳаракат қилиш имкониятлари билан чекланмаймиз. Агар душман армияси қуруқликдан бостириб кирса, биз тайёрмиз, қаршилик кучлари қуруқликдаги жангларга тайёр», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Ливаннинг LBCI телеканали.
Қосимга кўра, Исроил Ҳизбуллоҳнинг ҳарбий салоҳиятини пасайтира олмайди, ҳаракат етакчиларининг ўринбосарлари, шунингдек, захира кучлари ҳам бор.
Қосим Исроил томонидан ҳужумга учраган ҳаракат раҳбариятининг йиғилишида 20 нафар юқори мартабали қўмондон иштирок этгани ҳақидаги Исроил томони маълумотларини рад этди. Унинг қайд этишича, Ҳизбуллоҳ тез орада янги бош котибни сайлайди. «Ғалаба бизники, бизга бироз сабр керак», — дея хулоса қилди у.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри манбаларга таяниб, Исроил мудофаа кучлари шу ҳафтада Ливанда қуруқликдан ҳужум бошлаши мумкинлиги, унга тайёргарлик кўриш мақсадида Исроил махсус кучлари Ливан ҳудудига бир неча бор кириб келгани ҳақида хабар берган эди.