Мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, олий таълим ва малака ошириш тизимида узвий занжирни йўлга қўйиш учун педагогик таълим кластерлари ташкил этилади.
Андижон ва Бухорода синов тариқасида педагогик таълим кластерлари ташкил этилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Маълум бўлишича, мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, олий таълим ва малака ошириш тизимида ягона узвий занжирни йўлга қўйиш учун педагогик таълим кластерлари ташкил этилади.
Кластер тажриба-синов тариқасида дастлаб Андижон ва Бухоро шаҳарларидаги педагогика коллежларида барпо этилади ва ҳудудлардаги педагогика институтлари бошқарувида бўлади. Андижон ва Бухоро педагогика институтлари бунга бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 25 миллиард сўмдан ажратади.