30 сентябрь куни кечқурун Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети биносида келиб чиққан кучли ёнғин ўчирилди.

ФВВ хабарига кўра, соат 20:10 да сигнал келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, 21:36 да қуршаб олган ва 22:10 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнини фавқудодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб борди, дейилади хабарда.

Тошкент давлат аграр университети матбуот хизматининг маълум қилишича, 28 гектар майдонда жойлашган университет ҳудудида Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ҳам мавжуд.

«Университет биноларидан бирида содир бўлган деб таъкидланаётган ёнғин айнан Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган бинонинг том қисмида содир бўлган», — таъкидлади университет матбуот хизмати.

Ҳодиса жойига борган «Dunyouzbeklari.Com» мухбири университет жойлашган кўчада автомобиллар ҳаракати чеклангани, аҳолидан иложи борича бинодан узоқроқ бўлиш сўралаётганини хабар қилди.

Ёнғинни ўчиришга 15 дан ортиқ қутқарув экипажи, шунингдек, 5 та тез ёрдам машинаси жалб қилинган. Бинога киришда ташкил қилинган махсус штаб уларни йўналтириб туриш билан шуғулланган.

Видео

Фото

Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Dunyouzbeklari.Com»

Евгений Сорочин / «Газета.uz»Евгений Сорочин / «Dunyouzbeklari.Com»