• Пн. Окт 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

30 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


дайжест

Комил Алламжонов Президент администрациясидаги ишидан кетди

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


дайжест

Иссиқхона хўжаликлари электр ва газ узилишлари ҳақида олдиндан хабардор қилинади

Ўзбекистонда яқин уч ой ичида иссиқхоналарга газ учун жорий 100 фоиз эмас, 50 фоизлик олдиндан тўловни амалга оширишга рухсат берилади. Шунингдек, уларга электр ва газ узилишлари ҳақида олдиндан хабар берилади.


дайжест

2025 йилдан мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача кредит ажратилади

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача кредит ажратилади. Шунингдек, бу кредит фоизининг асосий ставканинг 1,5 баробаридан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади.


дайжест

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Иш ҳақи, энг кам иш ҳақи ва БҲМ оширилади, парранда гўшти импортига берилган имтиёз бекор қилинади, овчилик гувоҳномасини олиш учун янги қоидалар жорий этилади, модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади — 1 октябрдан нималар ўзгаради?


дайжест

Фарғонада 5,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

Марғилонда ноқонуний фаолият юритувчи оҳак ишлаб чиқариш цехи газдан яширинча фойдаланаётгани маълум бўлди. Оқибатда 5,6 млрд сўмлик зарар етди. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.


дайжест

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ҳафта давомида республика бўйича ўртача илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +7…+17, кундуз кунлари +22…+30 даража атрофида бўлади. Жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.


дайжест

Сўнгги уч йилда 2 мингдан ортиқ инсонлар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган — болалар омбудсмани

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонованинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги уч йилда 2 мингдан ортиқ инсон ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Болалар омбудсмани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга нималар сабаб бўлгани ва бундан азият чеккан болаларнинг кейинги тақдири ҳақида сўзлади.


дайжест

Ҳисоб палатаси раисига икки ўринбосар тайинланди

Сардор Мирзаев ва Атабек Аллаберганов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида иш бошлади. Сардор Мирзаев аввал палатадаги Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шуъбаси мудири, Атабек Аллаберганов эса Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.


дайжест

Ўқитувчилар учун 1000 доллар маош бугун реал ҳодисага айланмоқда — президент

Президент ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг янги чора-тадбирларини маълум қилди. Келаси ўқув йилидан бошлаб халқаро малака сертификатини бериш бошланади. Уни олган ўқитувчилар бошқа устамаларни ҳисобга олган ҳолда ойлик маошини 4,5 млн сўмдан 12 млн сўмгача ошириши мумкин бўлади.


дайжест

Тошкент вилоятида Cobalt пиёдалар ўтиш жойида ўқувчини уриб юборди

Юқори Чирчиқ туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли ўқувчини уриб юборди. Тошкент вилояти ЙҲХБга кўра, қизга биринчи ёрдам кўрсатилган ва аҳволи яхшилиги сабаб уйига рухсат берилган.


дайжест

Ўзбекистонда «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилиб, ғолибларга уч хонали уй берилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилишини, унда ғолиб бўлган ўқитувчиларга уч хонали уй совға қилинишини маълум қилди.


дайжест

Андижонда реклама баннери ўрнатаётган фуқарони ток урди

Шаҳрихон туманида реклама баннери ўрнатаётган ёлланма ишчини электр токи урди. Андижон вилояти ФВБга кўра, қутқарувчилар фуқарога амалий ёрдам кўрсатди. Ҳозирда унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.


дайжест

Хатирчида ЙТҲда икки ўқувчи қиз ўлимига сабабчи бўлган ўқитувчи 5 йилга қамалди

Апрелда Хатирчи туманидаги маҳаллалардан бирида ўқитувчи Cobalt машинасини ҳайдаб кетаётиб, икки ўқувчи қизни уриб юборган. Улардан бири ЙТҲ жойида, иккинчиси икки кундан кейин шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи судда чалғигани ва бошқарувни йўқотганини айтди. У 5 йил қамоқ жазосини олди.


дайжест

«Ҳудудлардаги ўқитувчи ва директорлар билан кўпроқ ишлаб, барча мактабларда сифатни ошириш зарур» — президент

Президент Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди. Унинг биноси таъмирланиб, иккита янги бино қурилган. Институт янги жиҳозлар билан таъминланган, STEM лабораторияси, инклюзив таълим ва психолог хоналари, медиа студияси ва музей ташкил этилган.


дайжест

Фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилади

Президент фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади. Илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.


дайжест

Фото: Марғилонда олтинчи бор «Атлас байрами» ўтказилди

Сентябрь ойининг муҳим маданий-маърифий тадбирларидан бири 19−21 сентябрь кунлари Марғилонда бўлиб ўтди. Анъанавий «Атлас фестивали»да давра суҳбатлари, халқаро анжуман, мода намойишлари, кўргазма ва фототанловлар ўтказилди. Унда 20 дан зиёд мамлакат вакиллари қатнашди.


дайжест

Фото: Фарғона аэропортида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди

Фарғона аэропортида биринчи расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан келган 15 нафар аэрофотограф самолётларнинг учиш ва қўнишини кузатди. Уларнинг бир қисми Сўхга ҳам учиб борди. Фото.


дайжест

Аграр университети биносида кучли ёнғин юз берди

Тошкент давлат аграр университети ҳудудида кучли ёнғин содир бўлди. ФВВ «вазият тўлиқ назоратга олинган»ини маълум қилди. Маълумотлар янгиланмоқда.


дайжест

Футзал ЖЧ: Украина ва Бразилия ярим финалга чиқди (фото)

Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича ЖЧ-2024 да 29 сентябрь куни илк ярим финалчилар номи маълум бўлди. Бразилия Бухорода Марокашни 3:1 ҳисобида енгди, Украина эса Тошкентда Венесуэлани 9:4 ҳисобида тор-мор келтирди. 30 сентябрь куни Қозоғистон ярим финал учун Аргентинага қарши баҳс олиб боради.


дайжест

Green Card анкетасини тўлдириш 2 октябрдан бошланади

АҚШнинг «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» (Green Card) дастурида қатнашиш учун анкета тўлдириш 2 октябрдан 5 ноябргача давом этади. Бу йил АҚШ ҳукумати дастур учун 55 минг виза ажратганини маълум қилди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *