• Пн. Окт 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ фаластинликларга гуманитар ёрдам учун 330 млн доллардан ортиқ маблағ ажратади — ОАВ


АҚШ Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги фаластинликларга 336 миллион доллар миқдорида қўшимча гуманитар ёрдам кўрсатиш ниятида.

Бу ҳақда Америка халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)даги манбаларга таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, молиялаштириш ушбу ҳудудларга озиқ-овқат, дори-дармон ва асосий эҳтиёжларни етказиб бериш, шунингдек, Исроил армиясининг ҳаракатлари туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган фаластинликларни келаётган қишда вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш имконини беради.

USAID’нинг билдиришича, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳил гуманитар инқироз ҳолатида.

“Қўшма Штатлар можаронинг барча томонларини сулҳга ва гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишга, шунингдек, Ғазо секторига ва унинг ичида кенг кўламли гуманитар ёрдам етказиб бериш имкониятини таъминлаш бўйича келишиб олишга чақиради”, дейилади агентлик хабарида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *