• Пн. Окт 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Октябрь ойининг бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистонда октябрь ойининг дастлабки кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Унга кўра, мамлакат бўйлаб ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади.

1-4-октябрь кунлари рсепублика бўйича ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Маълум бўлишича, фақат 2-октябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида, 3-4 октябрь кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрь ва 3-4-октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 1-октябрда 7-12 даража бўлади, 2-4-октябрда 12-17 даражагача кўтарилади.

Кундуз кунлари 1-2-октябрда 22-27 даража, 3-4-октябрда 25-30 даража бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 30 сентябрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат 20-22 даража бўлади. 1-4-октябрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 3-октябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 1-октябрда 9-11 даража, 2-4-октябрда 13-16 даражагача кўтарилади, кундуз кунлари  1-2-октябрда 24-27 даража, 3-4-октябрда 27-30 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *