Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Муниса Ризаева фарзандини дунёга келтириш учун Аргентинага учиб кетди.
Ҳинд киноси юлдузи Приянка Чопра 9 ёшдаги ва “Ҳиндистон гўзали” деб топилган 17 ёшидаги суратини таққослади ҳамда ҳозирги Приянка учун ўша кичкинтойдан миннатдор эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Блогер Марям Тиллаева Бразилиядан кўриниш берди. У мазкур мамлакатга тўйга таклиф қилинган эди.
Жаҳонгир Позилжонов фарзандлари билан АҚШга қилган саёҳати акс этган суратни саҳифасига жойлади.
Жавлон Шодмонов синглисининг тўйида туширилган оилавий суратини саҳифасига жойлади.
Актриса Наргиза Салмонова қизи Заира билан Тошкентга келди.
Зарина Низомиддинова қаттиқ шамоллаб қолгани ҳақида сўзлаб берди.
Вайнер Liil (Озод) Хуррамов онасига яна бир квартира совға қилди.
Шаҳло Зоирова ва Дилноза Кубаева халқ хизматида учрашиб қолишди.
Ҳамдам Собиров Ўзбекистон бўйлаб тўй хизматларига 1000 доллардан 7000 долларгача хизмат қилиши маълум бўлди.