• Пн. Окт 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроил Ливанда ҳарбий операция бошлади — ОАВ – Dunyouzbeklari.Com



ОАВ Исроилнинг Ливанда қуруқлик операцияси бошлангани ҳақида хабар бермоқда. Исроил мудофаа кучлари вакили Даниэл Хагари, Ливанда қуруқлик операцияси бошлангани ҳақидаги хабарлар ортидан, Исроил армиясининг чегара бўйидаги фаолияти тўғрисида «асоссиз миш-мишлар тарқатмаслик»ка чақирди.

Исроил мудофаа кучлари вакили Даниэл Хагари, Ливанда қуруқлик операцияси бошлангани ҳақидаги хабарлар ортидан, Исроил армиясининг чегара бўйидаги фаолияти тўғрисида «асоссиз миш-мишлар тарқатмаслик»ка чақирди.

«Сўнгги соатларда ЦАХАЛнинг Ливан чегарасидаги фаолияти ҳақида кўплаб хабарлар ва миш-мишлар тарқалди. Кучларнинг хавфсизлиги учун улар фаолияти ҳақида хабар бермасликни сўраймиз. Фақат расмий хабарларга амал қилинг ва асоссиз миш-мишларни тарқатманг», — деди у.

Аввалроқ, Al Arabiya телеканали Исроил қўшинлари Ливаннинг жанубидаги Рмеиш қишлоғи ҳудудига киргани ҳақида хабар берган эди. Бу маълумотлар ҳали расман тасдиқланмади. Ynet хабарига кўра, Исроил армияси чегарадаги бир нечта ҳудудларни артиллериядан ўққа тутмоқда.

Reuters Ливан оммавий ахборот воситалари ва манбасига таяниб ёзишича, 1 октябрга ўтар кечаси ЦАХАЛ Ливан жанубидаги қочқинлар лагерига зарба берган. Исроил армияси ҳужумнинг мақсади Фаластин ФАТХ ҳаракати етакчиларидан бири Мунир ал-Макка бўлганини маълум қилди. Унинг тақдири номаълум.

30 сентябрь куни кечқурун ЦАХАЛ Ливан билан чегарадаги учта аҳоли пункти атрофидаги ҳудудни ёпиқ ҳарбий зона деб эълон қилди. Гап Метула, Мисгав-Ам ва Кфар-Гилади аҳоли пунктлари ҳақида бормоқда. Бу ҳудудга кириш тақиқланган.

Associated Press хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари «кичик қуруқлик рейдлари» ўтказмоқда. Исроил қўшинлари ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувлар ҳақида ҳеч қандай хабар келиб тушмаган, дея қайд этади агентлик.

Reuters «хавфсизлик хизматидаги манбага» таяниб, Ливан армияси Исроил билан жанубий чегарадаги бир нечта позициялардан чекинганини маълум қилди. Ливан армияси вакили бу маълумотни тасдиқламади ҳам, инкор ҳам қилмади. Агентликнинг яна бир манбасига кўра, Ливан қўшинлари беш километрга чекинган.

Исроил расмийлари АҚШга Ливанда «бир қатор операциялар», жумладан, қуруқликдаги операциялар ҳақида маълумот берди, деди Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер брифингда. «Айни пайтда улар бизга бу чегара яқинидаги „Ҳизбуллоҳ“ инфратузилмасига қаратилган чекланган операциялар эканлигини айтишди, аммо биз улар билан бу борада доимий равишда музокаралар олиб боряпмиз», — дея унинг сўзларини келтирмоқда CNN.

Шунингдек, CNN Ливан билан чегара ҳудудида 100 га яқин Исроил ҳарбий техникаси борлигини кўрсатувчи сунъий йўлдош тасвирларига эга эканини маълум қилди. Исроил расмийлари эса Ливанда «узоқ муддатли оккупация бўлмайди,» деган, аммо операция муддатини тақдим этишдан бош тортган.

Ливан мудофаа вазирлиги 1 октябрга ўтар кечаси Ливаннинг жанубий ҳудудлари, Бекаа водийсининг шарқий қисми ва Байрутга қилинган Исроил авиазарбалари оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлгани ва 172 киши яралангани ҳақида хабар берди.

Жо Байден маъмурияти амалдори ва Исроил армияси режалари билан таниш суҳбатдошига таяниб, NBC News хабар беришича, операциядан мақсад «Ҳизбуллоҳ» кучларини чегарадан сиқиб чиқариш ва гуруҳ инфратузилмасига, жумладан, омборлар ва ер ости объектларига зарба беришдир. Операция бир неча кун давом этиши тахмин қилинмоқда. Исроил операцияси асосий эътиборни Исроилнинг чегараолди ҳудудлари аҳолиси учун «таҳдидни бартараф этиш» учун чегара бўйлаб гуруҳ инфратузилмасини йўқ қилишга қаратиши ҳақида The Washington Post нашри америкалик амалдорга таяниб хабар берди.

Исроил мудофаа вазири Ёав Галант 30 сентябрь куни Исроил яқин орада «Ҳизбуллоҳ»га қарши «урушнинг кейинги босқичини» бошлашини айтганди. «Бу хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни ўзгартиришда муҳим омил бўлади ва [Исроил шимоли] аҳолисини ўз уйларига қайтариш бўйича муҳим [миссия]ни якунлашимизга имкон беради», — деди у.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *