“Ан-Насср” клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-турида Қатарнинг “Ар-Райян” жамоасига қарши ўйинда урган голини марҳум отасига бағишлади.
“Бугунги голнинг лаззати ўзгача. Қанийди, отам тирик бўлса, бугун унинг туғилган куни”, деди Роналду ўйиндан сўнг.
Душанба, 30 сентябрь куни “Ан-Насср” ўз майдонида “Ар-Райян”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Роналду 77-дақиқада гол урди.
Роналдунинг отаси Хосе Динис Авейро 2005 йил 7 сентябрда Москвада бўлиб ўтган ЖЧ—2006 саралаши доирасидаги Россия — Португалия (0:0) ўйини олдидан жигар етишмовчилигидан вафот этган эди. Футболчининг отаси 71 ёшга тўлган бўларди.