Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидан ўрин олган Эрон ва БАА терма жамоаларига қарши ўйин учун футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Таркиб
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов («Фулад», Эрон), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Нефтчи»).
Ҳимоячилар: Умар Эшмуродов («Селангор», Малайзия), Рустам Ашурматов («Рубин», Россия), Хусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия), Абдуқодир Хусанов («Ленс», Франция), Фарруҳ Сайфиев («Навбаҳор»), Хожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Шерзод Насруллаев («Насаф»).
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров («Ал Файха», Саудия Арабистон), Абдулла Абдуллаев («Пахтакор»), Одилжон Ҳамробеков («Навбаҳор»), Азиз Турғунбоев («Сивасспор», Туркия), Акмал Мозговой («Насаф»), Жамшид Искандеров («Навбаҳор»), Абдурауф Буриев («Пахтакор»).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Рома», Италия), Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон), Бобир Абдиҳолиқов («Насаф»), Аббосбек Файзуллаев («ЦСКА», Россия), Хожимат Эркинов («Ал Ваҳда», БАА), Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон).
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида 18 та терма жамоа олтитадан учта гуруҳга бўлинган. Гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси тўғридан-тўғри ЖЧ-2026 финал босқичига йўл олади. Учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган жамоалар тўртинчи босқичда ўйнайди, улар яна иккита тўғридан-тўғри йўлланма, шунингдек, қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боради. Учинчи саралаш босқичи икки даврада (10 тур) ўтказилади.
Айни пайтда Ўзбекистон КХДР (1:0) ва Қирғизистон (2:3) устидан қозонилган ғалабалар ҳисобига 6 очко билан «А» гуруҳида 1-ўринда. Жамоа 10 октябрь куни Эронни, 15 октябрда эса БААни қабул қилади.