• Пн. Окт 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқлар тўхтатиб қолинди – Dunyouzbeklari.Com


Шунингдек, транспорт воситасининг олди томонидаги ўриндиқлар орасига вазни салкам 3 кг бўлган ов милтиғи ўқининг капсулаларини хуфиёна тарзда яшириб олиб ўтишга уриниш ҳолатлари фош этилган.

Қорақалпоғистонда жойлашган «Довут-ота» чегара божхона постидан ноқонуний олиб ўтилаётган пневматик қуроллар ва ўқлар фош этилган. Бу ҳақда республика божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, «Довут-ота» чегара божхона пости орқали Россиядан кириб келган курьерлик жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида йўловчи томонидан 4,5 мм пневматик тўппонча, тозалаш учун мўлжалланган анжом, 2 дона газбаллон, 2 дона ўқдон ва 700 дона пневматик қурол учун ўқларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келинаётгани аниқланган.

Бундан ташқари, қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг қўл юкларидан 1 дона газбаллонли тўппонча, 11 дона газбаллон, 1 дона ўқдон, 1 дона пневматик тўппонча учун ғилоф ва 2000 дона пневматик тўппонча учун темир шарикли ўқлар борлиги маълум бўлган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *