Арманистон Республикасига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Эрон Ислом Республикаси биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Учрашувда давлат раҳбарлари томонидан кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Бунинг натижасида биргина ўтган йилнинг ўзида ўзаро савдо ярим миллиард доллардан ошгани, қўшма корхоналар сони йил бошидан буён 51 тага кўпайгани қайд этилди.
Учрашувда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш, давлатлар ўртасида турли соҳаларда саноат кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришда энергетика, металлургия, инновация ва технология, транспорт-транзит ҳамда коммуникация соҳалари муҳим йўналиш экани билдирилди.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ереванга ташриф доирасида Евросиё иқтисодий форумида ҳам иштирок этди.