• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Чодакка “Туризм қишлоғи” мақоми берилди  — Дарё Янгиликлари


Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган Чодак қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Фурқат Эрматов

Денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашган Чодак сўлим табиати, тарихий зиёратгоҳлари ва кўнгилочар масканлари билан сайёҳларни ўзига жалб этади.

Фото: Фурқат Эрматов

Чодакдаги осма кўприклар ва дор йўллари, сунъий шаршаралар бу қизиқишни янада оширади.

Фото: Фурқат Эрматов

Фото: Фурқат Эрматов

Қишлоқда бугунги кунда 300 та оилавий меҳмон уйи, 4 та дам олиш маскани, 3 та болалар оромгоҳи, ҳостел ва кемпинглар, 30 та гастрономик туризм объекти ишлаб турибди. Чодакнинг 1,5 мингдан ортиқ аҳолиси туризм соҳасида иш билан таъминланган.

Фото: Фурқат Эрматов

Ҳукуматнинг Чодакни комплекс ривожлантиришга қаратилган қарорига асосан мазкур ҳудудда умумий қиймати 279,1 миллиард сўмлик 257 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Фото: Фурқат Эрматов

Муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш учун 109 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, ушбу маблағ йўл инфратузилмаси, электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, ирригация объектлари ҳамда кўп қаватли уйларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштиришга сарфланмоқда.

Фото: Фурқат Эрматов

Чодакда бўлиб ўтган тадбирда Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари Сардор Ниязов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фото: Фурқат Эрматов

Тадбирда Туризм қўмитаси томонидан Чодакка “Туризм қишлоғи” мақоми берилгани эълон қилинди. Байрамга туҳфа сифатида лойиҳа қиймати 2 миллиард сўм бўлган замонавий меҳмон уйи фойдаланишга топширилди.

Фото: Фурқат Эрматов



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *