• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Самарқанд Давлат Архитектура-қурилиш институтида ҳам ёнғин содир бўлди



Жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 23:45 да Самарқанд шаҳар Лолазор кўчасида жойлашган Самарқанд Давлат Архитектура-қурилиш институти ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБ га хабар берилган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 23:54 да етиб бориб, соат 00:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида эски қурилиш махсулотлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби анқланмоқда.

Аввалроқ Тошкент Давлат Аграр университетида ҳам ёнғин юзага келганди.





Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *