Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашди.
Ереванга ташриф доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби хабар берди.
Учрашувда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш, давлатларимиз ўртасида турли соҳаларда саноат кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ереванга ташриф доирасида Евроосиё иқтисодий форумида ҳам иштирок этди.