Сентябрь ойида Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 0,71 фоизга ёки 90 сўмдан сал кўпроққа ошиб, 12 715,42 сўмни ташкил қилди. Буни Марказий банкнинг «Dunyouzbeklari.Com» ўрганган маълумотларида кўриш мумкин.
Август ойи охирида банклар долларни 12 565−12 620 сўм оралиғида сотиб олиб, аҳолига 12 645−12 700 сўмдан сотган бўлса, сентябрь ойи охирида харид курси 12 655−12 700 сўмни, сотиш курси эса 12 772−12 775 сўмни ташкил қилди.
Август ойида миллий валюта ҳам 0,67 фоизга (+83,97 сўм) қадрсизланди. Шу билан бирга, июль ойида сўм долларга нисбатан 0,11 фоизга (-14,12 сўм), июнь ойида эса 0,51 фоизга (-64,67 сўм) мустаҳкамланди.
2023 йил сентябрь ойида АҚШ валюта курси 0,7 фоизга ўсди.
Тўққиз ой якунига кўра сўм атиги 3,06 фоизга — 12 338,77 сўмдан 12 739,99 сўмга (+401,22 сўм) қадрсизланди. Таққослаш учун: 2023 йилнинг шу даврида девалвация 8,4 фоизни (-949,61 сўм) ташкил қилганди.
Spot суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, биринчи ярим йилликда сўм реал курсининг мустаҳкамланиши вақтинчалик бўлган. Миллий валютани қўллаб-қувватловчи омиллар орасида еврооблигациялар чиқарилиши, олтин нархининг ошиши ва Марказий банкнинг валюта интервенсиялари бор. Шунингдек, биринчи олти ойда пул ўтказмаларининг 25 фоизга — 6,5 миллиард долларгача ошганини ҳам қайд этиш мумкин.
Январь-август ойларида ташқи савдо айланмаси 42,7 млрд (2023 йилнинг шу даврига нисбатан +6,6 фоиз), экспорт 17,34 млрд (+5,5 фоиз), импорт 25,36 млрд долларга (+7,4 фоиз) ошди. Савдо баланси минус 8,01 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг саккиз ойига нисбатан 838,8 миллион долларга кўпдир.