2024 йил 1 октябрдан Нижний Новгород вилоятига визасиз мамлакатлардан келган хорижий фуқароларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига, меҳнат патентларини бериш тўхтатилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудда аввалроқ патент олган фуқаролар меҳнат фаолиятини давом эттириши ва зарурат туғилганда мазкур ҳужжатни қайта расмийлаштириши мумкин.