Самарқанд шаҳрида юк машинаси ва 7 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолат 1 октябрь куни соат 18:15 атрофида содир бўлган. Шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобиль йўлининг 42 километрида «КамАЗ» ҳаракатланиб келаётиб тормоз қисмида носозлик юзага келган.

Шундан сўнг ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 7 та автомобилнинг ортидан бориб урилган. Ҳодиса оқибатда тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.