Самарқандда тормози ишламай қолган юк машинаси ўзи билан бир йўналишдаги 7 та автомобилни уриб кетди.
Самарқанд шаҳрида 1 октябрь куни юк машинаси 7 та машинани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 18:15 лар атрофида Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобиль йўлининг 42 километрида содир бўлган. Аниқланишича, юк транспорт воситаси ҳаракатланиб келаётиб тормоз қисмида носозлик юзага келган ва ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган еттита енгил транспорт воситаларининг ортидан келиб урилган.
Ҳодисада тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.