АҚШ президенти Жо Байден Исроилнинг Эрондаги ядровий иншоотларга зарба беришини мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаслигини айтди. Бу ҳақида Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
“Жавоб йўқ”, деди Байден журналистларга қарата.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни кечқурун Эрон Исроилга қарши йирик ракета ҳужумини амалга оширди. Исроил ОАВ хабарига кўра, Эрон Исроил томон 200 га яқин баллистик ракета учирган. Бу ракеталарнинг баъзилари “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизимидан ўтиб, ерга етиб боришга муваффақ бўлган.
Хорижий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Эрон ядро иншоотларига зарба бериш Исроилнинг жавоб юриши бўлиши мумкин.
Ўз навбатида, бугун Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ар-Ақчий Исроил ҳудуддаги ядровий иншоотларга ҳужум қилишга журъат эта олмаслигига ишонч билдирди.