• Вс. Апр 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Европа Иттифоқи авиакомпанияларга Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланмасликни тавсия қилди



Европа комиссияси ва Европа авиация хавфсизлиги агентлиги Европа Иттифоқи авиакомпанияларига Эрон ҳаво ҳудудига кирмасликни тавсия қилди, дейилади ташкилотларнинг қўшма баёнотида.

«2024 йил 1-октабрда Эроннинг Исроилга қарши ҳужуми ва Исроил ҳукуматининг жавоб қайтариш нияти ҳақида эълон қилганини ҳисобга олиб, Европа комиссияси ва ЭАСА операторларга Эрон ҳаво ҳудудига ҳеч қандай баландликда учмаслик бўйича тавсиянома беришга қарор қилди. Тавсия 31-октабргача амал қилади», — дейилади ҳужжатда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).





Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *