Икки авиакомпания Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди.
«Flynas» ва «Qeshm Air» авиакомпаниялари Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Бугун, 2 октябрь куни қуйидаги рейслар бекор қилинди:
— «Flynas» авиакомпаниясининг Жидда – Тошкент – Жидда ва Жидда – Наманган – Жидда йўналишида;
— «Qeshm Air» авиакомпаниясининг Теҳрон – Тошкент – Теҳрон йўналишида.
Ушбу рейслар ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади.