Сентябрь ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани айтилди.
Статистика агентлиги 2024 йил август ойи учун палов индексини эълон қилди.
Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 34 500 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Бухоро (32 800 сўм) ва Хоразм вилояти (30 900 сўм) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида – 1 порцияси 22 100 сўмдан сотилган.
Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлар қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон Р. – 25 700 сўм;
- Андижон вилояти – 28 700 сўм;
- Бухоро вилояти – 32 800 сўм;
- Жиззах вилояти –28 300 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 30 600 сўм;
- Навоий вилояти – 26 700 сўм;
- Наманган вилояти – 22 100 сўм;
- Самарқанд вилояти – 30 400 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 27 900 сўм;
- Сирдарё вилояти – 24 600 сўм;
- Тошкент вилояти – 25 600 сўм;
- Фарғона вилояти – 25 000 сўм;
- Хоразм вилояти – 30 900 сўм;
- Тошкент шаҳри – 34 500 сўм.
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.