• Вт. Дек 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Британия Ўзбекистон билан инглиз тилини ўқитиш дастурларини кенгайтиради


Британия Ўзбекистон билан инглиз тилини ўқитиш дастурларини кенгайтириш ва университетлараро алоқаларни чуқурлаштиришга тайёр.

Бу ҳақда Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлигининг Ижодиёт, спорт ва таълим масалалари бўйича департаменти директори Руперт Дэниэлс Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов билан учрашувда маълум қилган.

Британия томони, шунингдек, суҳбатда охирги йилларда Ўзбекистонда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар, ёшларнинг сифатли таълим олиши ва самарали ижодий фаолияти учун яратиб берилаётган шароитлар ҳамда мамлакатда креатив иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирларни юқори баҳолаган.

Расмий Лондоннинг Ўзбекистон билан мактабгача, ўрта ва олий таълим соҳаларида ҳамда креатив иқтисодиёт йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Учрашув якунида жорий октябрь ойида Британия Бизнес ва савдо вазирлиги делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *