• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 48 тагача оширилади – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистон Жанубий Корея авиация маъмурияти билан англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар сонини ҳар бир томон авиакомпаниялари учун ҳафтасига 10 тадан 24 тага оширилади.

Ўзбекистон ва Корея авиация маъмуриятлари ўртасида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, икки мамлакат ўртасида тайинланган авиакомпаниялар сони бўйича чекловлар бекор қилинди. Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги амалдаги мунтазам авиақатновлар сонини ҳар бир томон авиакомпаниялари учун ҳафтасига 10 тадан 24 тага ошириш ҳуқуқи берилди.

Бунда:

  • ҳар икки давлат тайинланган авиакомпанияларига ҳар бир томондан Тошкент ва Сеул шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 12 тагача, Кореянинг ҳудудий вилоятларидан Тошкент шаҳрига ҳафтасига 4 тагача;
  • Ўзбекистоннинг ҳудудий вилоятларидан Сеул шаҳрига ҳафтасига 4 тагача, Ўзбекистон ва Корея ҳудудий вилоятлари ўртасида ҳафтасига 4 тагача мунтазам авиақатнов амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, ҳар икки томон авиакомпаниялари учун Жанубий Кореянинг «Жежу» ҳамда Ўзбекистоннинг «Самарқанд» халқаро аэропортларида эълон қилинган махсус «Очиқ осмон» режимидан икки томонлама фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *