Болалар омбудсмани Янгийўлда 41 ёшли эркак 4 ёшли қизга зўрлик қилгани бўйича қўшимча маълумот берди. Аниқланишича, эркак 2021 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради.
Янгийўлда 41 ёшли эркак 4 ёшли қизчага ғайритабиий усулда зўрлик ишлатганликда гумонланиб ушланганди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Таъкидланишича, айбланувчи шахс Б.Д. 2021 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради. Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувини давом эттиришини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми ва 25/273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Д. процессуал тартибида ушланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: