Антикоррупция агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига мазкур қонунбузарликни бартараф этиш учун расмий тақдимнома юборган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Баҳром Тулагановнинг «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш ДУК томонидан ўтказилган танловда ўзига тегишли фирма орқали иштирок этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фото: Стратегик ислоҳотлар агентлиги
Мазкур ҳолат бўйича Антикоррупция агентлиги томонидан ўтказилган текширувлар натижасида, Тулаганов B-TEC МЧЖнинг ягона таъсисчиси эканлиги ҳамда INTRABAU МЧЖда ҳам улушга эгалиги тасдиқланди.
Ректор қонун ҳужжатларининг бир қатор талабларини бузгани маълум бўлди. Шу сабабли, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига мазкур қонунбузарликни бартараф этиш учун расмий тақдимнома юборилди.